Иқлим ўзгариши маданий мерос объектларига жиддий зарар етказмоқда. Маданий мерос агентлигининг маълум қилишича, шўрланиш, ёмғир ва қор туфайли асосан, археологик ёдгорликлар зиён кўрмоқда.
Буларнинг олдини олиш учун хитойлик олимлар билан ҳамкорлик қилиниб, консервация ва реставрация ишлари олиб бориляпти.
Маданий мерос агентлиги директори биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиевнинг айтишича, иқлим ўзгариши сабабли ёғоч, пахса, ғишт ва тошдан қурилган қадимий объектларга катта зарар етмоқда.
«Уларни боғлаб турадиган моддалар: лой, цемент ва бошқалар ҳаво ҳароратининг юқорилиги туфайли намлигини йўқотиб, қурияпти ва тўкилиб кетмоқда. Шу сабабли мазкур масалада биз хитойлик махсус илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ўрнатдик ва биргаликда Ичан Қалъадаги иккита ёдгорликни қайта тикладик. Ҳозир ўзимизнинг мутахассисларни Хитойга юбориб, уларнинг тажрибаси ва технологиясини ўрганяпмиз», – дейди Турсунали Қўзиев.
Маданий мерос объектларини реставрация қилиш архитектори Фазлиддин Давлатовнинг айтишича, шўрланиш ҳам тарихий ёдгорликларга зиён етказаётган асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
«Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида катта шўрланиш бор. Тарихий биноларимиз орасида хом ғишт, пахса, синчдан қурилганлари кўп. Бундай объектлар эса ер ости сувининг захини ўзига тортади. Натижада шўр сув биноларни емиради ва шу тариқа маданий мерос объектларининг умри қисқаряпти. Бу каби муаммоларнинг олдини олиш бўйича ўзимизнинг олимлар хорижлик ҳамкасблари билан бирга ишлар олиб боряпти. Яъни шўрларни ювиш, пойдеворларни шамоллатиш каби чора-тадбирлар кўрилмоқда», – дейди реставратор.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил