Табиат – энг буюк ва энг қизиқарли мўъжиза. Бу мўъжизанинг ажойиб кўринишларини ўзида мужассам этган маскан ҳақида эшитганмисиз? Пойтахтимизда ана шундай ажойиб жой бор. Бу – геология музейи.
Бу ерда табиатнинг чинакам хазиналари намуналарини кўришингиз мумкин. Уларнинг ҳар бири инсониятнинг табиат билан боғлиқ энг чуқур билимлари – ер қаъридаги сирли бойликлар, геологик жараёнлар моҳиятини ўзида мужассам этади. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир артефакт инсоният тафаккурининг, изланишининг мевасидир.
Тошкентда дастлаб 1988 йилда Хадра майдонида мўъжазгина геология музейи бунёд этилган эди. Ушбу бино Геология вазирлигига қарашли «Илмий ишлаб чиқариш ва ўқув маркази» сифатида фаолият юрита бошлади. Музейда геология соҳасида таҳсил олаётган талабаларга ўқув машғулотлари ўтилди. Ёшларни геология соҳасига қизиқтириш, уларга ер ости ва ер усти фойдали қазилмаларини топишни ўргатиш мақсадида ўқувчилар ўртасида «Ёш геолог» олимпиадаси ҳам ўтказилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 июнда қабул қилинган «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ушбу соҳада катта ўзгаришлар бўлди. Жумладан, давлат геология музейининг халқаро талабларга мувофиқ жиҳозланган янги биноси фойдаланишга топширилди ва куни кеча ушбу музейнинг янги биноси расман иш бошлади.
Музейнинг кўргазма заллари учта қаватни эгаллаган бўлиб, умумий 50 мингга яқин экспонатларни ўз ичига олади. Биринчи қаватда геологис жараёнлар, континентлар ҳаракати, қадимги сув ости дунёси, космик тарози ва Ўзбекистон геологияси ривожига ҳисса қўшган инсонлар ҳақида маълумот ва экспонатлар бор. Иккинчи қаватда динозаврлар парки, Ўзбекистоннинг фойдали қазилмалари, манзарали тоғ жинслари, ғор ҳамда номаъдан фойдали қазилмалар, учинчи қаватда эса «Ўзбекгидрогеология» экспозицияси, халқаро кўргазмалар зали, «Ўзбек геология қидирув» экспозицияси ва геологларнинг шахсий коллекциялари ўрин эгаллаган.
Музейга келган томошабинларга малакали гидлар томонидан зарур маълумотлар берилиши музейнинг ўзига хос томонларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, музейга ташриф буюрган инсонларнинг ёши, қизиқишини инобатга олган ҳолда, экскурсия етакчилари томонидан Ернинг пайдо бўлишидан то ҳозирга қадар бўлган ҳодисалар, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, геологик намуналардан ҳикоя қилувчи махсус экскурсиялар ўтказиш режалаштирилган.
Давлат геология музейининг замонавий талабларга жавоб берадиган янги заллари Ўзбекистонда соҳага оид бой табиий ресурсларни ўзида жамлаб жамоатчиликка кенг тарғиб қилишда янги қадам бўлиши, шубҳасиз. Музейдан ўрин олган тоғ маъданлари ва минераллар, республикамиздаги мавжуд ва фаолият олиб бораётган конларнинг эталон коллекциялари турли давлатлардан келган меҳмонлар, соҳага қизиқувчи ёш мутахассисларда Ўзбекистоннинг геология соҳаси ҳақида тўлиқ тасаввур уйғота олади.
Машҳура НАСРИДДИНОВА
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔13
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔12
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔12
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил