Иқлим      Бош саҳифа

12 миллиард  евролик лойиҳалар – манфаатли ҳамкорлик белгиси

Келажак глобал иқтисодиётининг қон томири нима эканини биласизми?

12  миллиард   евролик лойиҳалар –  манфаатли ҳамкорлик белгиси

Ўзаро манфаат истиқболли йўналишларни ривожлантиришга ёрдам беради. Энергетика хавфсизлиги, иқтисодий моделларни диверсификация қилиш, барқарор транспорт йўлаклари ва ўзаро рақамли боғлиқликни ифодалайди. Айни устувор йўналиш­лар минтақаларнинг кўп қиррали ўзаро ҳаракатларини белгилайди.

Яқинда бўлиб ўтган Самарқанд саммити давомида имзоланган ҳужжатлар бир қанча манфаатларни ўзида ифода этади. Хусусан, «Global Gateway» ташаббуси доирасида Марказий Осиё учун 12 млрд евролик инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштириш шарти тасдиқланди. Шундан 3 млрд евро транспорт ва логистика, 2,5 млрд евро тоғ-кон, 6,4 млрд евро иқлим ташаббуслари, 100 млн евро рақамли ривож­ланишга ажратилган.

Бундан ташқари ўта муҳим хомашё материаллари бўйича мақсадлар ҳақидаги қўшма декларация хомашё­ни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги инвес­тиция ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган. Урсула фон дер Ляйен айтганидек, минераллар келажак глобал иқтисодиётининг қон томиридир. Шунинг учун ҳам бу тармоқ йирик глобал иштирокчиларни ўзига жалб қилмоқда, Европа Марказий Осиё учун ишончли шерик бўлишга интилмоқда.

Саммитни кузатар эканмиз, шууримизда гавдаланган биринчи таассурот шундан иборатки, минтақавий интеграция жараёнлари нуқтаи назаридан тарих ва келажак ўзаро юз кўришди.

Бугунги кунда европаликлар томонидан «қўшниларимизнинг қўшнилари» деб аталаётган Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқалари янги сифат босқичига чиқмоқда. Икки томонлама алоқалар янгича характер касб этиб, турғунликдаги ҳамкорликдан ўзгаришлар даври шерикчилигига айланмоқда.

Президентимиз қайд этганидек, Марказий Осиё энди тарихнинг четида эмас, балки ўз стратегик кун тартибини шакллантираётган, жадал ривожланаётган минтақага айланмоқда. Сиёсий ирода, юқори даражадаги ўзаро ишонч ва қўшма иқтисодий ташаб­буслар минтақада барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратди.

Марказий Осиё Европа билан Осиё ўртасидаги шунчаки кўприк эмас, балки глобал иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда.

 

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар