Табиат      Бош саҳифа

Исм қўйилган дарахтлар ёхуд улар ҳисобга ва ҳимояга олинишни кутмоқда

Ёшлигимда ҳовлимизда кичик боғ бор эди. Ҳар бир экилган дарахтга биз, фарзандлар исми қўйилганди. Мактабдан келиб, ўз дарахтимизни ўзимиз парвариш қилардик, кимнинг дарахти тезроқ ўсишига мусобақалашардик.

Исм қўйилган  дарахтлар  ёхуд улар ҳисобга  ва ҳимояга олинишни  кутмоқда

Дарахтлар мевасидан баҳраманд бўлиб, соясида дарс тайёрлаб, турли ўйинлар ўйнардик. Биз улғайганимиз сари, дарахтлар ҳам ўсиб, ҳосили кўпайиб бораверди. Шундай қилиб уйимизда ҳар бир одам ўз дарахтига эгалик қиларди.

Қаерда бўлсак ҳам дарахтлар бизга кайфият ва ўзгача шукуҳ, куч бағишлашини доим ҳис этиб турар эдик. Катта бўлганимда аввал маҳаллалар, кейин мактаб, олий ўқув юртида, хиёбонларда, қўриқхоналарда, шифохона ва дам олиш масканларида, магистрал йўл ва кўча бўйларида кўплаб мевали ва манзарали дарахтларни она юртимиз кўркига бетакрор чирой бағишлаб турганини кўрдим. Дарахтлар табиатнинг чинакам бебаҳо неъмати эканини англадим.

Бувим айтганидай, табиатдаги ҳар бир дарахт инсонларга ёрдам беришига яна бир бор иқрор бўлдим. Маълумотларга кўра, бир киши бир кунда 5-6 литр кислород қабул қилиб, табиатга яна шунча карбонат ангидрид чиқарар экан. Бир киши бир кунда эркин, тоза ҳаводан нафас олиши учун 22 та дарахт керак бўлар экан.

Дарахтларда эса бунинг акси. Улар биз ва машиналар чиқарган карбонат ангидридни ҳеч бир миннатсиз ютиб, кислородга айлантириб беради. Демак, дарахтлардан ҳар қанча миннатдор бўлсак, уларга чексиз чегарасиз раҳматлар айтсак, арзийди.

2025 йил 1 апрель ҳолатига мамлакатимиз аҳолиси 37,7 миллион кишини ташкил этаётган экан. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан 2 фоизга ошганлигини билдиради. Юртимизда шунча аҳолига нафас олиши учун етарли дарахтлар мавжудми, дея қизиқиб компьютер титкиладим. Афсуски, бу саволимга жавоб топа олмадим. Чунки бизда ҳали-ҳануз дарахтлар рақамлаштирилмаган экан.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида 2021 йилдан то бугунги кунгача «Яшил макон» умуммиллий дастури лойиҳаси асосида «Бир миллион дарахт» дастури амалга ошириляпти. Автомагистрал йўллари, маҳаллаларда режали дарахт экиш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бу лойиҳа, шубҳасиз, келажакда ўз натижасини беради.

Табиатнинг биз, инсонларга туҳфаси бўлган дарахтларни асраш, муҳофаза этиш, кўпайтириш бўйича қабул қилинаётган қарор ва ташаббуслар, лойиҳаларнинг ҳар йили тўла-тўкис бажарилиши ҳаммамизни қувонтиради. Жорий йилнинг «Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили», деб номланиши ҳам бежиз эмас, албатта.

Мамлакатимиздаги барча дарахтларни хатловдан ўтказиб, ягона платформага киритиш ҳаракатлари бошлангани ҳақида эшитган эдим. Аммо бу ҳаракат қандай даражада кетаётгани, натижаси ҳақида кўпчилик билмайди. Экология вазирлиги табиатни, дарахтларни асраш ва муҳофаза этиш бўйича кенг кўламдаги ишларни олиб бораётганига шубҳа йўқ, албатта. Энди вазирлик мутасаддилари маслаҳатни бир жойга қўйиб, юртимиздаги ҳар бир дарахтни рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштирса, бу ҳақида жамоатчилик кўпроқ хабардор қилинса аъло иш бўлар эди. Чунки рақамланган ҳар бир дарахт давлат, қолаверса жамоатчилик ҳимоясида бўлади. Бундай ҳимоя келажакда «дарахткушликка» чек қўйишига шубҳа йўқ.

 

Шоҳида МАМАДАЛИЕВА,

Жиззах вилояти




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔23

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔28

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔24

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 23    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 28    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 24    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар