Бугун дунёда чучук сув манбалари тобора камайиб бормоқда. Бу муаммо Ўзбекистонда янада кескинлашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.
Ўзбекистон Экологик партияси ёмғир ва қор сувларини тўплаган ҳолда ишлатиш ва яна бошқа бир қатор ғоя ва ташаббуслар билан чиқмоқда. Куни кеча партия Марказий Кенгашида «Aquagenica» хорижий компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашув ҳам айнан сув масаласи билан боғлиқ.
Мазкур хорижий компания атмосфера ҳавосидан ичимлик сув олиш бўйича замонавий ускуналар ишлаб чиқишга ихтисослашган. Учрашувда атмосфера ҳавосидан ичимлик сув олиш бўйича ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.
ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил