Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «Яшил макон» платформаси йўлга қўйилган.
Мазкур платформада мамлакатимизнинг барча ҳудудида экилган дарахтларнинг айнан қайси ҳудудда жойлашгани, уларнинг сони ва ҳаттоки қайси турга мансублиги ҳақидаги очиқ маълумотлар берилган. Атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фуқаролар учун мазкур платформага киритилган 200 млн туп дарахтлар устидан назорат қила олиш имконияти яратилган. Бу дарахт экиш жараёнининг очиқ ва шаффофлигини таъминлайди.
«Яшил макон» платформасидан фойдаланиш учун yashilmakon.eco сайтига кирасиз. Кейин эса ўзингизга керакли бўлимни танлаб, керакли вазифаларни бажаришингиз ёки онлайн кузатишингиз, ҳудудлардаги дарахтлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
Платформа орқали қаерда, қачон ва қанча дарахт экилганини кўриш мумкин. Қолаверса, унда фото-ҳисобот шаклида экилган дарахтлар акс этган суратлар жойлаштирилади. Фуқаролар алоҳида дарахт экиш, акцияларда қатнашиш, ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш каби имкониятларга эга бўлади.
Экология вазирлиги
матбуот хизмати
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил