Баҳор мавсумида сув сатҳининг кўтарилиши табиий ҳол. Агар у тошқинга айланса, аҳоли бундай хавфдан қандай ҳимояланиши керак? Тошқинни олдиндан аниқлаш ва олдини олиш мумкинми?
Ўзбекистон табиий географик жиҳатдан кўплаб йирик дарё ва тоғли ҳудудларга эга. Айниқса, баҳор фаслида музликларнинг жадал эриши ва ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юзага келиш эҳтимоли юқори. Бу каби ҳолатлар аҳоли хавфсизлигига, инфратузилмаларга ва қишлоқ хўжалиги ерларига катта таҳдид солади.
Сув тошқинларининг олдини олиш бўйича тизимли тадбирларни амалга ошириш мамлакатда экологик барқарорлик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишидир. Юртимиз ҳудудларида сув тошқинлари юзага келишига бир қатор омиллар сабаб бўлади:
– тоғли жойлардаги қорлар ва музликлар эришининг тезлашиши;
– ёғинларнинг кўпайиши ва номутаносиблиги;
– дарё ўзанларининг сув ўтказиш қобилиятининг пасайгани;
– қурилиш ишларининг гидрологик қоидаларга риоя қилмасдан олиб борилиши;
– табиий ресурслардан нотўғри фойдаланиш ва бошқалар.
Мамлакатимизда сув тошқинларининг олдини олишга оид бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бу ҳужжатлар асосида ҳар бир ҳудудда хавфсизлик чоралари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш режалари ишлаб чиқилган.
Сув тошқинларининг олдини олишда сув омборларининг тўғонлари ва сув ҳавзалари қирғоқларининг мустаҳкамланиши, дарё ўзанларини мунтазам тозалаш ва кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ерларини сувдан муҳофаза қилувчи иншоотлар қурилиши, қор эриши ва ёмғир сувларини назорат қилувчи махсус гидропостлар ўрнатилиши, шаҳарларда дренаж ва сув чиқариш тизимларининг янгиланиши каби муҳандислик-техник тадбирларининг амалга оширилиши самарали ҳисобланади.
Геоахборот тизимлари асосида харита тузиш, рақамли моделлаш ва симуляция орқали хавфнинг таҳлилини амалга ошириш, масофавий кузатув технологиялари – сунъий йўлдошлар орқали мониторинг қилиш, ИОТ қурилмалари билан сув сатҳи ва ёмғир миқдорини онлайн кузатиш, фавқулодда вазиятлар учун мобиль иловаларни жорий этиш бўйича замонавий технологиялар тадбиқ этиш орқали сув тошқинларини олдиндан аниқлаш ва хатарларни баҳолаш мумкин.
Сув тошқинларининг олдини олиш фақат техник чоралар эмас, балки аҳолининг хабардорлиги ва тайёргарлиги билан ҳам боғлиқдир. Булар: ОАВ орқали огоҳлантириш, мобиль телефонларга SMS-хабар юбориш, мактаб ва маҳаллаларда ўқув машқларини ўтказиш, қўлланмалар, плакатлар ва интефаол кўргазмалар тайёрлаш, фавқулодда вазиятларда аҳолини хавфсиз кўчириш режаларини тузишдир.
Табиий фалокатларнинг олдини олиш тизимли ва инновацион ёндашувларни талаб этади. Бунинг учун ҳар бир ҳудуд учун алоҳида хавф хариталарини яратиш, муҳандислик иншоотларини мунтазам техник кўрикдан ўтказиш, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, халқаро лойиҳалар ва инвестицияларни жалб этиш каби тадбирларни бажариш тавсия этилади. Бу тадбирлар сув тошқинлари хавфини камайтириш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Муҳиддин ТИНИБЕКОВ,
Нодир ЖУМАЕВ,
ФВВ Фуқаро муҳофазаси
институти ўқитувчилари
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔23
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔28
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔24
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил