Телефон ғилофи бугун кўпчилик эътибор билан танлайдиган аксессуарлардан бирига айланган. Хотин-қизлар мавсумий либосларига мослаб, қўлидаги телефонига ғилоф тақса, ўзига эътибор қаратиб, урф билан ҳамнафас юрадиган йигитлар эса бўйинбоғи, қўлсоати, тасмаси ва оёқ кийимига мослаб бир нечта ғилоф сотиб олишни одат қилишган.
Шу боис телефон сотадиган дўконларда бу энг харидоргир буюмлардан бирига айланган.
Маълумотларга кўра ҳар бир фойдаланувчи ўз телефонини тахминан ҳар 21 ойда ўзгартиради. Албатта ўзгартирилган телефонлар учун янги дизайндаги ғилофларни сотиб олиш ҳам эсдан чиқмайди. Қолаверса, бугун ҳар бир янги сотиб олинган смартфон қутисида ғилоф билан бирга сотилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйлаб йилига бир миллиарддан ортиқ пластик телефон ғилофлари сотилади ва бу 40 минг тоннадан ортиқ чиқиндиларни ҳосил қилади. Эътиборлиси, бугунги кунда фақатгина пластик ғилофлар эмас, темир, чарм, шиша ва бошқа турдаги узоқ вақтда чирийдиган хомашёлардан тайёрланган ғилофлар ҳам оммалашиб бормоқда.
Бу биргина телефон ғилофи билан боғлиқ статистика холос. Бундан ташқари, айни дамда қулоқчин ва бошқа буюмлар ғилофлари ҳам пайдо бўлган ва бу тобора оммалашиб бормоқда.
Айрим хорижий мамлакатлар ва телефон ишлаб чиқарувчи заводлар аллақачон бу масала бўйича муносиб ечимларни топишга киришган. Табиий шароитда тез парчаланувчи ғилофларни ишлаб чиқаришга урғу берилаётгани шундан далолатдир.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
тайёрлади.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил