Табиат      Бош саҳифа

Машинасидан кўчага чиқинди улоқтирадиганларга жазо кучаяди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга транспорт воситаларидан чиқинди ташлаганлик учун жазо чораси кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясида белгилаб қўйилган.

Машинасидан кўчага чиқинди улоқтирадиганларга  жазо кучаяди

Негаки чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий воситалардан ҳисобланади ва аксарият чиқиндилар, хусусан, пластиклар узоқ муддат чиримайди ва табиатга зарар етказади. Транспорт воситалари ҳайдовчилари кўчага ташлайдиган чиқиндиларнинг аксарият қисмини эса айнан пластик идишлар ташкил этади.

Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда Ўзбекис­тон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91¹-моддасида белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаган жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, юридик шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима қўллаш белгиланган. Ваҳоланки, дунё тажрибасида бундай ҳуқуқбузарликларга катта миқдорда жарималар қўлланилади. Шунинг учун бизда белгиланган жарима миқдорини ҳам кўпайтириш, жазо чорасини кучайтириш лозим (масалан, ҳуқуқ­бузарлик биринчи марта содир этилганда БҲМнинг 3-5 баравари, такрорий ҳолатда эса 10-15 баравари).

Баҳолашларга кўра, ҳайдовчилар ва йўловчилар кўчалардаги чиқиндиларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Масалан, Буюк Британияда йилига йўллардан тахминан 200 минг қоп чиқинди йиғиштириб олинади, бу чиқиндилар таркибига «фаст-фуд» қадоқлари, тамаки қолдиқлари, пластик бутилка ва бошқалар киради.

Тадқиқотларга қараганда, йўллардаги барча чиқиндиларнинг тахминан 53 фоизи автомобиллар ҳайдовчилари ва йўловчилари томонидан ташлаб кетилар экан. Бу чиқиндилар орасида тамаки қолдиқлари, овқат ва ичимлик қадоқлари, пластик бутилкалар ҳамда қоғоз маҳсулотлари кўп учрайди.

Ўтган йилги маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 минггача транспорт воситаси кириб келади. Энди тасаввур қилинг, бир кунда ҳар 10 та автомобилдан биттасидан чиқинди ташланганда ҳам Тошкент кўчалари бир кунда 15 мингдан 30 мингтагача чиқинди билан тўлади.

Ҳа, автомобиллардан чиқинди ташлаш – жиддий муаммо. Бу ҳолат алоҳида эътибор ҳамда ечимларни талаб қилиши кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам концепцияда айнан шундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔27

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔24

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔24

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 27    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 24    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 24    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 34    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 42    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар