Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Экопартия депутатлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга
«Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш ҳамда чиқинди полигонларини ёпиш ва рекультивация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш ҳамда чиқинди полигонларини ёпиш ва рекультивация қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид бир қатор фармон ва қарорлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Лекин бу борада ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжуд. Жумладан, қаттиқ маиший чиқинди полигонларини ёпиш, рекультивация қилиш, уларни қайта юклаш станцияларини ҳамда чиқиндиларни қайта ишлашни ташкил этиш, хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни тоифаларга ажратган ҳолда тўплаши учун махсус чиқинди пакетлари билан (QR-кодли) бепул таъминлаш, қайта ишлаш ёки экологик хавфсиз тарзда утилизация қилишни йўлга қўйган тадбиркорларга «яшил субсидиялар» ажратиш тизимини жорий этиш бўйича дастурларда белгиланган айрим лойиҳаларнинг ижроси кечикаётганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, электромобиллар кенг оммалашиб бораётгани нуқтаи назардан келгусида, уларнинг аккумуляторлари яроқлилик муддати тугагандан сўнг ёки турли сабабларга кўра ишдан чиққанда сақлашни ташкил этиш ҳамда утилизация қилиш масалаллари кун тартибига чиқмоқда.
Шундан келиб чиқиб, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратиш ҳамда чиқинди полигонларини ёпиш ва рекультивация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига парламент сўрови юборилди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил