Устюртнинг ноёб табиати ва ундаги ҳайвонот дунёси худди эртакка ўхшайди. Бу ерда бир-бирига асло ўхшамайдиган, ҳатто «Қизил китоб»га киритилиб, дунё бўйича йўқолиб кетиш хавфи ортиб бораётган жониворларни учратиш мумкин.
Устюрт кенгликларида кетиб бораркансиз, у ер-бу ерларда ялт-юлт этган икки тутам нурнинг рақс тушаётгани кўзга ташланади. Яқинроқ бориб қарасангиз, сиз нур деб ўйлаган нарса олакузанлар эканига гувоҳ бўласиз. Қуёш нурларида унинг ялтироқ жун билан қопланган танаси жилоланиб туради.
Олакузанлар Устюртда кўп учрайди. Улар турли буталар мевалари, ўсимликлар илдизи билан озиқланиш билан бирга илон, каламуш ва сичқон каби жониворларни ҳам овлайди. Бу ҳақда билган киши она табиат ҳар бир нарсани ўз мувозанатини барқарор сақлаш учун яратганини англаши мумкин.
Эътибор берсангиз, Устюрт плотаси узоқ масофаларга чўзилган тик чинклардан иборат. Ана шу чинкларда турли хил қушлар ин қуриб, жўжа очади, кўпайишади. Гўё чинклар қушлар учун табиат қуриб берган нажот қўрғонига ўхшайди.
Гарчи шундай бўлса ҳам бу қанотли дўстларимизнинг ҳаётига таҳдид солувчи жониворлар ҳам кўп. Айниқса, каламуш, сичқон ва илонлар чинклар сари ўрмалаб, полапонларни нобуд қилмоқчи бўлади. Ана шундай вазиятда олакузанлар қушларнинг ҳақиқий халоскорига айланади. Олакузанлар одатда чинклар остида ризқини излаб юради, улар ўрмалаш қобилиятига эга эмас.
Юқоридаги қушларнинг уясига қараб ўрмаламоқчи бўлган илон ёки каламуш ва сичқонларни улар овлаб, хавфни бартараф қилади.
Бунинг натижасида Устюрт чинкларига ин қурган минглаб қушлар учун кўпайиш, ўз наслини давом эттириш имкони пайдо бўлади.
Олакузанлар довюрак, шижоатли ҳайвон. Улар ўзидан бир неча баравар катта рақиби билан ҳам бемалол олиша олади. Бундай ботир жониворларни табиат қўриқчилари десак, асло янглишмаймиз.
Абдирасул ОМИРЗАҚОВ,
«Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи илмий ходими
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔27
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔25
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔24
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил