Жойларда йўл қўйилаётган экологик муаммоларни бартараф этишда жамоатчилик назоратининг ортиб бориши ўзига хос ижтимоий институт мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. Бунинг натижасида атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар аниқланиб, бартараф қилинишига эришилаётгани қувонарлидир.
Жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 135 та экорейд тадбири ўтказилган. Унда аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий объектлар атрофидаги экологик ҳолатлар ўрганилди. Партия кенгаши иштирокида 109 та жамоатчилик назорати тадбири ўтказилиб, экологик қонунчиликнинг бажарилиши юзасидан жойлардаги ҳолат ўрганилди. Сув ресурсларидан фойдаланиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш манбалари, чиқиндиларни тўғри ташлаш тартиби каби йўналишларда доимий мониторинг олиб борилди.
ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотининг 2025 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган Кенгаш йиғилишида шу каби фаолият натижалари алоҳида эътироф этилди.
Ўтган олти ойда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ва ёшлар орасида тарғиб қилиш, шунингдек, аъзолар ва тарафдорлар сафини кенгайтириш бўйича жами 540 та тарғибот тадбири ўтказилди. «Тоза ҳудуд», «Яшил макон», «Ҳаёт дарахти», «Спорт – соғлик гарови», «Чиқиндисиз маскан» каби ижтимоий акцияларда минглаб элдошларимиз иштирок этгани партияга нисбатан тобора ишонч ортиб бораётганидан дарак беради.
Йиғилишда иштирок этган ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев партия фаолиятидаги ютуқларни эътироф этиб, фаолиятни ривожлантиришдаги айрим камчиликларга ҳам тўхталди.
– Экологик жиҳатдан бироз мураккаб шароитда фидойилик билан ишлаб келаётган, ташаббускор ва шижоатли партиядошларимиз меҳнатини албатта эътироф этамиз, – деди партия раҳбари. – Фақат қалбида она табиатга меҳри баланд, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндаша оладиган инсонларгина бундай мураккаб ишларни уддалай олади. Бугунги экологик вазият эса, биздан ҳар доим огоҳ, сергак ва фидойи бўлишни талаб қилмоқда. Оролбўйидаги ҳар бир гиёҳ, ҳар бир жонзот тақдири учун ҳар биримиз жавобгар эканимизни эсдан чиқармаслигимиз керак.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб ўтган давр мобайнида 78 та бошланғич партия ташкилоти ташкил қилинди. Улар маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар негизида фаолият олиб бормоқда. Партия ғояларини тарғиб қилиш, аҳоли билан тизимли ишлаш, экологик муаммоларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиш барча бошланғич ташкилотларининг асосий мақсадига айланган. Бунинг натижасида партия фаолиятининг жойлардаги таъсир доираси кенгаймоқда.
Танқидий таҳлил тарзида ўтган йиғлишда Қанликўл, Элликқалъа, Бўзатов туман партия ташкилотлари раҳбарлари зиммасига қисқа фурсатда фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Эрпўлат БАХТ
«Oila va TABIAT» мухбири
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔22
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил