Сўнгги йилларда дунё эътиборини тортган энг йирик муаммолардан бири – иқлим ўзгариши. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг камайиши ва биохилма-хилликнинг йўқолиши нафақат сайёрамиз, балки инсон тақдири учун ҳам хавотирли қўнғироқ сифатида янграмоқда.
Ўзбекистонда эса бу таҳдидларга жавобан давлат сиёсати даражасида кенг қамровли экологик ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари ва давлат дастурларидаги йўналишларга мувофиқ, мамлакатимизда «яшил таълим» тизимига асос солинди. Хусусан, 2025 йилгача ҳар бир ҳудудда экологик йўналишдаги техникумлар ташкил этилиб, улар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириш белгиланган эди.
Сирдарё вилоятида бундай техникум сифатида Боёвут туманида жойлашган собиқ 2-сон политехникум танланди. Унинг атрофида экологик таълимга йўналтирилган амалий марказ – дендрология боғини ташкил этишга киришилди. Бу нафақат таълим жараёни, балки маҳаллий экологик муҳит учун ҳам катта имкониятдир.
«Яшил» техникум фаолияти доирасида ўқув-амалий базани янада ривожлантириш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг талабномасига асосан техникумдан 3 км масофадаги ҳудудда ботаника ёки дендрология боғини ташкил этиш учун зарур ер майдони ажратилди.
Бу лойиҳа нафақат амалий машғулотларни ташкил этиш, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш, илмий тадқиқотларга қизиқиш уйғотиш ва уларни иқлим ўзгариши шароитида барқарор ечимлар топишга йўналтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бу ерда талабалар томонидан экологик мониторинг, яъни тупроқ, сув, ҳаво сифати, биохилма-хилликни кузатиш ва таҳлил қилиш ишларини йўлга қўйиш кўзланган.
Ажратилган ер майдонида яратилган дендрология боғи «яшил» техникум ўқувчилари учун жонли лаборатория вазифасини ўтайди. Бу ерда ўқувчилар иқлимга мос ўсимликларни парваришлаш, тупроқ, сув ва ҳаво сифати бўйича мониторинг ишларини олиб бориш ҳамда ландшафт дизайни, агрономия, фитопатология соҳаларида амалий кўникмага эга бўлишади.
Бир сўз билан айтганда Боёвутда ташкил этилган «яшил» техникум – экологик билим ва амалиёт уйғунлигини таъминловчи, мамлакатнинг «яшил» келажагини шакллантирувчи муҳим марказга айланмоқда.
Жасурбек ОМОНОВ,
«Юксалиш» ҳаракати Сирдарё вилояти
ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил