Экология      Бош саҳифа

Қорамоллар касалланиши экологик вазиятга ва аҳоли саломатлигига қандай хавф туғдирмоқда?

Айни ёзнинг сўнгги ойида бозорларда кабобнинг баҳоси кескин арзонлашиб кетди.

Қорамоллар  касалланиши экологик вазиятга ва аҳоли  саломатлигига қандай хавф туғдирмоқда?

Бир дона сихга мўлгина қилиб тизилган мол гўштидан қилинган кабобнинг нархи атиги 3000-6000 сўм бўлганидан емакхоналар хўрандалар билан анча тўлиб қолди. Аммо гўштнинг нархи ойма-ойига ошмоқдаки, асло пасайгани йўқ. Қизиқ, унда кабоблар нархининг тушишига сабаб нима?..

Қўли-қўлига тегмай хизмат қилаётган кабобпаздан бу арзонгарчилик боисини сўрайдиган киши йўқ. Одамларга тансиқ ва арзонгина таом бўлса, бас, паққос туширавераркан. Яғири чиқиб кетган алдикчаси (пешбанд)нинг чўнтаклари пулга тўлиб кетганини кўрган бошқа савдогарларнинг эса оғзининг суви оқади. «Пул тўронғилнинг япроғидек ёғилиб тургандан ке­йин бўл, энди кабобпаз бўл экан», деб ҳавас билан кабобхона томонга тикилади баъзилар.

Аммо бозорларда оддий ишчининг ҳамёнини ўядиган даражада қиммат кабобнинг нархи бирданига тушиб кетганининг сабаби бор, албатта. Кўпчиликнинг, айниқса, қишлоқдан олисроқда яшовчи аҳолининг эса бундан хабари бўлмаса керак-ов.

Айни саратон чилласи тугай деб қолган бир паллада қорамолларда кутилмаган касаллик пайдо бўлиб қолди. Олдинига жониворнинг ҳарорати бирданига кўтарилиб, ҳеч нарса емай қўяди. Сўнгра терисида ғалати тугунчалар пайдо бўлгач, жиддий даволанмаса, нобуд бўлиши турган гап.

Ҳа, мол деганнинг тили бўлмаса, дардини айтолмаса. Касал бўлса, таппа ташлайди ва ўлади-кетади. Эгаси синчков бўлса-ку, хўп, аксинча, жониворга жуда азоб-да.

Афсуски, қорамолларда тарқалган бу касаллик ҳақида на бирор ветеринар-шифокор, на бир масъул ташкилот вакилларининг изоҳи ёки муносабатини топа олдик. Фақатгина норасмий телеграм каналлару, ижтимоий тармоқлардагина бу ҳақида ёзишмоқда. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келаётган хабарларга қараганда, бу номаълум касаллик республиканинг кўп ҳудудини қамраб олган.

Бироқ, Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан маълум қилинишича, ҳеч қандай касаллик тарқалган эмас, бу ваҳимадан бошқа нарса эмас эмиш. Жумладан, яқинда Оgoh.uz ахборот портали Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Шаҳрисабз, Самарқанд вилоятининг Ургут туманларидаги чорва молларида касаллик тарқалгани ҳақида хабар берган эди.

«Аҳолининг сўзларига кўра, касаллик номаълум ҳашарот қорамолларни чақишидан келиб чиқмоқда ва бу маймунчечак деб тахмин қилиняпти.

Одамлар қорамолларини сотиб юбориш ёки сўйиш орқали касаллик билан курашяпти», дея ёзган эди ахборот нашри. Шунингдек, Оgoh.uz ушбу ҳолатлар бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасидан муносабат сўраганида қўмита матбуот котиби ушбу хабарлар мутлақо асоссиз эканини, ҳозирча бундай хабарлар йўқлигини айтган...

Халқимизда дардни яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Тегишли мутасаддилар қорамоллар орасида тарақалаётган касаллик ҳақидаги хабарларни қанчалик фейк, уйдирма деб баҳоламасин, теварак-атрофдаги ўлган қорамоллар жасади асл ҳақиқатни ошкор қилиб турибди. Мутасаддилар ҳақиқатни хаспўшлашдан кўра, касалликни бартараф қилиш бўйича яқиндан кўмак беришса, айни муддао бўлган бўлармиди?! Пировардида аҳоли бугунги кундагидек эмлаш ва даволаш ишларини фақат ва фақат ўз билганича олиб боришмас эди.

Майли, айтмоқчи бўлганимиз масаланинг бу жиҳати эмас. Мамлакат бўйича кузатилаётган бу ҳолат бошқа бир аянчли манзарани юзага келтирмоқда.

Айни паллада қишлоқларда одамларнинг яхши кунларга деб асраб-боқиб келаётган қанчадан-қанча қорамоллари номаълум хавфли касалликдан нобуд бўлмоқда. Ариқ ва зовурлар атрофи ёки овлоқроқ ҳудудлар касалликдан ўлган молларнинг жасади билан тўлиб боряпти. Афсуски, бу ҳақда бирорта оммавий ахборот воситаси, айниқса, телевидение ва радио орқали ҳеч қандай ахборот ва тушунтириш берилмаётгани ачинарли, албатта.

Касалликка чалинган молини ҳаром ўлишидан олдин сўйдириб, арзон-гаровга кабобпазларга, тамаддихоналарга бериб юбораётганлар қанчадан-қанча. Холисона айтинг, касалланган гўштдан истеъмол қилиш оқибатида оммавий равишда овқатдан заҳарланиш келиб чиқмаслигига кимдир кафолат бера оладими?

Яқинда ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп ва Ургут туманларидаги аҳвол акс этган видео­тасвир ёйинланди. Унда касалликдан ўлган қорамол одамлар томонидан яшаш ҳудудидан чеккароқ жойларга чиқариб ташланганини кўриш мумкин. Аслида бундай аянчли ҳолатни бошқа ҳудудларда ҳам учратиш мумкин.

Журналист Қаҳрамон Эшчанов телеграм каналлардан бирида Шовот каналида қорамолларнинг калла ва ичак-чавоғи сузиб юргани ҳақида ёзган эди. Ҳамкасбимиз қассоблар мол сўйгач, ичак-чавоғини каналга ташлаб юбораётган бўлса керак, дея тахмин қилади. Аслида канал атрофида яшаётган аҳоли ўлган қорамолларни каналга улоқтираётган бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Чунки ҳалол сўйилган молнинг калла-туёқ, ичак-чавоғи ҳам тўтиё қилиб тозаланиб, дирилдоқ қилиниши барчага яхши маълум. Бозорларда бир килограмм сифатли дирилдоқнинг баҳоси 70-80 минг сўм экани фикримиз нечоғли ўринли эканини англатмайдими?!

Вазият жиддий тус олаётган бир паллада ветеринар-шифокорлар, санитария-эпидемиология марказлари ходимлари, атроф-муҳит тозалигига масъул барча-барча аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб боришса, айни муддао бўларди. Акс ҳолда, одамлар ўлган мол жасадини хоҳлаган жойга ташлаб кетиш ҳолатлари давом этаверади. Бунинг оқибатида хавфли касалликлар янада кенг тарқалиши мумкин.

Тажрибали кекса мутахассисларнинг фикрига кўра одатда хавфли касаллик туфайли ўлган ҳайвон жасади махсус воситалар билан дорилангач, йўқ қилиниши керак экан. Жасаднинг очиқ ҳавода сасиб ётиши қанчалик хавфли саналса, уни кўмиб ташлаш ҳам шунчалик номақбул ҳисобланар экан. Қорамол жасади чириши натижасида сизот сувлар ифлосланиши, шубҳасиз. Қишлоқларда аксарият аҳоли ўз чорвасини ер ости сув манбаларидан суғоришади. Мана шу сув орқали касаллик кенг тарқалмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Шунингдек, очиқ ҳаводаги жасадга қўнган пашша ва чивинлар ҳам касаллик тарқалишига омил бўлиши мумкин.

Биз ушбу масалага тегишли мутасадди ташкилотлар эътибор қаратади, деган умиддамиз. Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудлардаги маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ушбу масалани депутатлик назоратига олишса айни муддао бўлар эди.


P.S.: Дарвоқе, хавфли чорва касаллиги каминанинг оғилхонасини ҳам четлаб ўтмади. Мутахассис-ветеринар уни юқумли тери касаллиги дея ташхислади. Айни пайтда эмлаш ва даволаш чораларини кучайтирганман. Бироқ чора қўллашга имконсиз юзлаб элдошларимиз ҳақида ўйласам, ачиниб кетаман.

Мутасаддилар, сиз-чи? Яхши кунларимга ярайди дея мол боқаётган одамларга ачинмайсизми? Қўлдан келмаса ҳам тилдан келадиган маслаҳатингизни берарсиз, деган умиддамиз.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

🕔15:57, 21.05.2026 ✔48

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

🕔15:36, 15.05.2026 ✔68

Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

🕔09:14, 08.05.2026 ✔107

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

    Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

    ✔ 48    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

    ✔ 68    🕔 15:36, 15.05.2026
  • Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

    Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

    ✔ 107    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Биз учун энг катта ва  оғир сабоқ

    Биз учун энг катта ва оғир сабоқ

    Яқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.

    ✔ 89    🕔 09:05, 08.05.2026
  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 108    🕔 16:51, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар