Табиат      Бош саҳифа

Илоҳий неъмат қадрига қанчалик етяпмиз?

Инсон яшамоғи учун энг зарур бўлган неъматларнинг аввалида ҳаво ва сув туради. Ҳавони нималигини биламиз, ундан нафас оламиз, бироқ кўра олмаймиз. Лекин тирик одам борки, уйқудан кўз очгандан, токи ухлаб қолгунига (баъзан уйқу орасида ҳам) унга муҳтожлик сезади. Бу – сув.

Илоҳий неъмат  қадрига  қанчалик етяпмиз?

Дарҳақиқат, биз ҳар куни сув билан муомалада бўламиз: ундан ичиб чанқоғимизни қондирамиз, овқат тайёрлаймиз, ювинамиз, идиш-товоқ ювамиз. Лекин бу ажойиб ва одатий суюқлик ҳақида ҳаммамиз ҳам етарлича маълумотга эгамизми?

Яқинда манбалардан бирида бу тўғрида ўқидиму, табиатда уч ҳолатда – суюқ, буғ (газ), муз (қаттиқ) кўринишда учраса-да, ягона модда бўлган сувнинг нақадар бебаҳо эканини, биз эса унинг қадрини қанчалар тушириб юбораётганимизни яна бир бора ҳис қилдим.

Айтишларича, одам овқатсиз бир ой яшай оларкан, сувсиз эса бир ҳафтадан кўп эмас...

Ер юзасидаги сувнинг 97 фоиз қисми океан ва денгизларда бўлиб, фақат 3 фоизи тоза (ичимлик) сув ҳисоб­ланади. Аммо унинг ҳам фақат
1 фоиз қисмигина ичишга яроқли экан. Дарвоқе, жаҳон захираларидаги сувнинг 1,7 фоиз қисми муз ҳолатида. Шу боис ундан фойдаланиш имкони йўқ.

Яна шундай муҳим фактлар бор:

 тўрт кишидан иборат оила учун бир кунлик овқат етиштиришга бу неъматдан ўртача 30 913 литр ишлатилади;

 дунё бўйича 780 миллион киши ичимлик сувга етарли даражада эга эмас;

 ҳар соатда 200 нафар бола ичишга яроқсиз сув туфайли вафот этади...

Инсон-ку, тирик жон, лекин 1 тонна пўлат ишлаб чиқариш учун 300 тонна, 1 литр сут ишлаб чиқариш учун 1000 литр, Ер юзи аҳолиси учун озуқа етиштиришга сониясига 200 миллион литр, 1 дона пахтали футболка ишлаб чиқариш учун 25 ванна миқдорига тенг сув талаб қилинишига нима дейсиз?

Бодрингнинг 95 фоизи сувдан иборатлигини яхши биламиз. Буни қаранг-ки, сувда яшайдиган медуза танасида ҳам худди шунча миқдорда сув бўларкан (!).

Миямизнинг тахминан 70 фоиз қисми сувдан ташкил топганлигини унутмаган ҳолда нафас олиш жараёнида кунига 237 мл сув йўқотишимизни ҳам билиб қўяйлик.

Дунё аҳолисининг 85 фоиз қисми қурғоқчил ва сувсиз ҳудудларда яшаши кўпчиликка маълум. Энди тасаввур қилсак: агар Ердаги барча сув 4 литрлик кўзага жойлашса, ичимликка яроқли сув миқдори фақат 1 ош қошиққа тенг бўлишини, секундига 1 томчи сув оқизиб турган кран йил давомида 13 638 литр сув йўқотишини биламизми? БМТ маълумотига кўра, 2025 (!) йилга келиб дунё аҳолисининг 2/3 қисми сув танқислигига дуч келишини-чи?!

Ҳа, мана шунақа гаплар, азизлар. Булар мен ўқиганларимдан бир томчи, холос. Бироқ ўзини билган, ўзгани, келажакни, зурриётлари тақдирини ўйлаган кимса шунинг ўзидан ҳам уммон қадар хулоса чиқара олади. Лекин хулоса хулосалигича қолмаслиги керак. Яъни...

Келинг, бу борада кўп ва хўб-хўб айтилаётган гапларни яна такрорлаб, кимларнингдир энсасини қотирмаслик, кун сайин қуриб бораётган дов-дарахларни кўрмаслик, шўрланиб экин-тикинлар унмай бораётган хокисоргина она заминимизга қараб юрак ачишмаслиги учун бир дамгина бўлса ҳам кўзларни юмайлик-да, барини иймону виждонимизга ҳавола қилайлик. Илоҳим, ҳеч биримизни ана шу икки жуфт неъмат – мусаффо ҳаво ва тоза сув, иймону виждондан асло айирмасин.

 

Дилфуза ҲАМИДОВА,

Ғиждувон тумани




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔24

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔30

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔25

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 24    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 30    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 25    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар