Тоза ва озода масканларга байрамлар ярашади.
Шу муносабат билан 25 августдан 5 сентябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология бошқармалари томонидан навбатдаги «Долзарб 10 кунлик» тадбирлари ўтказилмоқда.
Тозалик тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни озода сақлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ўн кун давомида республикадаги барча жамоат жойлари, боғлар, хиёбонлар, кўчалар ва бошқа ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади. Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Маълумот учун, «Долзарб 10 кунлик» тадбирлари Экология вазирлиги, тизим ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар томонидан доимий тарзда ўтказиб келинади. Хусусан, 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар ўтказилган тадбирларда 800 263 та жамоат жойлари, маҳаллалар ва марказий кўчалар обод қилинган ҳамда республика ҳудуди жами 135 минг 200 тонна чиқиндидан тозаланган эди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил