Экология      Бош саҳифа

Магнит бўронлари: чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

Сўнгги йилларда инсон саломатлигига таъсир этувчи ташқи омиллар қаторида магнит бўронлари тобора кўпроқ тилга олина бошлади. Илгари фақат астрономик тадқиқотларда учрайдиган бу тушунча, энди деярли ҳар бир инсоннинг кундалик сўзлашувида мавжуд. Аслида магнит бўронлари қандай пайдо бўлади ва инсонлар саломатлигига қандай таъсир кўрсатади? Магнит бўронлари таъсиридан кимлар кўпроқ зарар кўради?

Магнит  бўронлари:  чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

Магнит бўронлари – Қуёшдаги портлашлар, яъни қуёш чиқиндилари натижасида Ер магнит майдонида юзага келадиган кучли тебранишлардир. Қуёшдан чиққан плазма оқимлари Ер магнитосферасига таъсир қилиб, радиацион ва электромагнит ўзгаришлар келтириб чиқаради. Бу ўзгаришлар нафақат атмосферада, балки инсон организмида ҳам жиддий биофизик реакцияларга сабаб бўлади.

Сўнгги йилларда Қуёш фаоллиги ортиб, ундаги портлашлар сони кўпаймоқда. Астрономлар 11 йиллик қуёш циклининг фаол босқичга кирганини таъкидламоқда. Бу эса 2024-2026 йилларда магнит бўронлари сони ва кучининг кескин ошишини англатади.

 

Инсонлар саломатлигига таъсири

1. Юрак-қон томир тизимига

Магнит бўронлари пайтида атмосферадаги электромагнит тебранишлар қон айланиш тизимидаги рецепторларга таъсир қилиб, қон босими ошиши, тахикардия, аритмия ва ҳатто инфаркт ҳолатларига олиб келиши мумкин. Кардиологик шошилинч чақирувлар магнит бўронлари даврида ўртача 20 фоизга кўпайгани қайд этилган.

2. Асаб ва руҳиятга

Электромагнит ўзгаришлар асаб толаларида электр импульсларнинг узатилишига халақит беради. Бу эса асабийлик, уйқусизлик, депрессия, диққат тарқоқлиги, чарчоқ, жиззакилик каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Айниқса, об-ҳавога сезгиси юқори инсонлар бу ҳолатни қаттиқроқ ҳис этади.

3. Гормонал тизим ва иммунитет

Стрессга жавоб сифатида организмда кортизол (стресс гормони) миқдори ошиб кетади. Бу гормон юқори миқдорда бўлса, иммун тизимини сусайтиради, яллиғланиш жараёнларини кучайтиради, организмни вирусларга мойил қилиб қўяди. Шу билан бирга, мелатонин (бахт ва уйқу гормони) синтези камайиши ҳам қайд этилади.

4. Автоном вегетатив тизим бузилиши

Магнит бўронлари танадаги вегетатив тизим фаолиятига таъсир қилиб, бош оғриғи, кўп терлаш, кўнгил айниши, юрак уришининг нотинчлиги, қўл-оёқ музлаши каби симптомларни келтириб чиқаради.

 

Очлик – магнит бўронига қарши

Ўрганишларга кўра, оч ҳолатда бўлган аксарият инсонлар магнит бўронлари салбий таъсирларини унчалик сезмайди. Сабаби – инсон танасининг таомсиз ҳолатида ҳимоя тизими фаол ишлайди. Яъни, очлик инсон организмида «буфер ҳимоя» тизимини фаоллаштиради:

– қондаги глюкоза миқдори мувозанатга келади;

– организмда кортизол синтези камаяди;

– мелатонин – бахт гормони ишлаб чиқарилиши ортиб, уйқу ва тинчлик таъминланади;

Мисол учун, рўза тутган кишиларда автолифагия (ҳужайраларнинг ўзини тозалаши) жараёни жадаллашгани тадқиқотларда аниқланган. Бу иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

 

Нима қилиш керак?

Соғлом овқатланиш – магний, калий ва В витаминига бой маҳсулотлар истеъмоли яхши фойда бериши аниқланган. Исмалоқ, банан, бодом, туршак, қора шоколад шулар жумласидандир.

Кўпроқ сув ичиш эса организмдаги электролит мувозанатини сақлайди. Фаол ҳаракат ва тоза ҳаво – қон айланишини яхшилайди ва асаб тизимини тинчлантиради.

Магнит бўронлари пайтида ортиқча стрессдан сақланиш – ташвишланиш, ғам-андуҳ ва қаттиқ жисмоний меҳнатдан узоқлашиш тавсия этилади.

Уйқу режимини сақлаш, жумладан, 7-8 соат тўлақонли дам олиш мелатонин ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Кунига 10-15 дақиқа китоб ўқиш асаб тизимини тинчлантириш ва ички барқарорлик учун самарали йўлдир.

 

Шу билан тугайдими?

Магнит бўронлари қуйидаги тармоқларга ҳам таъсир кўрсатади:

Электр тармоқлари. Магнит майдон ўтказгичлар атрофида кучайганда унда индукция оқими пайдо бўлади, бу электр тармоқларида ортиқча юкламани ҳосил қилади. Бошқача айт­ганда, юқори кучга эга магнит майдонлари электр таъминотида узулишларга ва ҳаттоки, электр токининг узоқ муддатли ўчиб қолишига олиб келувчи авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Алоқа тармоқлари. Юқори частотали алоқа тизимлари (3-30 МГц) узоқ масофаларда қайта акс эттирилган сигналларни узатиш учун атмосферанинг юқори қатлами ионасфера қатламидан фойдаланилади. Ернинг барча кенгликларидаги ионасфера қатламида магнит бўронлари кучи юқори бўлади. Айниқса, Ернинг магнит қутб кенгликларида унинг таъсири кучли сезилади. Бунда алоқа тизимлари, телеграф линиялари кучли қаршиликка учрайди.

Магнит майдон сунъий йўлдошлар фаолиятига таъсир кўрсатади, кучли ва давомли магнит бўронлари сунъий йўлдошлар ишини оғирлаштиради. Натижада, телефон алоқаси, телевидение, интернет тизимларида узилиш­лар кузатилади.

Навигация тизими. GPS навигатор тизимлар магнит бўронларининг юқори кучи таъсирида ишламай қолиши мумкин.

Космик йўлдошлар шикастланиши. Фаол магнит бўронлар ултрабинафша нурланиш таъсирида Ер юзасининг қизишини тезлаштиради. 1 км ва ундан юқорига кўтарилган иссиқлик оқимлари сунъий йўлдошларнинг тезлиги ва йўналишини ўзгартиради. Ҳаттоки уларнинг ҳаракат траекториясини ўзгартириб, сунъий йўлдошларни ишдан чиқариши ҳам мумкин.

Геологик қидирув тармоқлари. Ернинг магнит майдони геологлар томонидан ер ости геологик қазилма ва Ернинг тузилишини ўрганиш учун қўл келади. Одатда, нефт, газ ва турли фойдали қазилма конларини магнит майдони кучлари асосида аниқлашади. Бу тадқиқотлар магнит майдонлари фаол бўлмаган даврда амалга ошириш мумкин.

Радиация таъсири. Қуёш сиртида кучли қуёш чақнашлари одамлар ва сут эмизувчи жониворларнинг радиациядан зарарланишига олиб келиши мумкин бўлган юқори зарядланган нурларни чиқаради. Бундай нурларнинг танага кириб бориши хромосомаларнинг йўқ қилиниши, саратон, ўсма касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Ерга яқин орбитада ҳаракатланадиган космонавтларда бу кучли сезилади.

Магнит бўронларининг инсон саломатлигига бевосита таъсири фанда ўз исботини топмаган. Аммо шунга қарамай, магнит бўрони бошланишидан бир кун олдин, яъни қуёш фотосферасида чақнашлар рўй берганда об-ҳаво ўзгаришига мойил айрим кишилар кучли зўриқишларга дуч келишади. Магнит майдони тебранишларини инсон организмига таъсирини ўрганадиган фан геобиология ҳисобланади.

 

Саида РУСТАМ қизи

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

🕔15:57, 21.05.2026 ✔48

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

🕔15:36, 15.05.2026 ✔68

Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

🕔09:14, 08.05.2026 ✔107

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

    Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

    ✔ 48    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

    ✔ 68    🕔 15:36, 15.05.2026
  • Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

    Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

    ✔ 107    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Биз учун энг катта ва  оғир сабоқ

    Биз учун энг катта ва оғир сабоқ

    Яқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.

    ✔ 89    🕔 09:05, 08.05.2026
  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 108    🕔 16:51, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар