Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дала ва аҳоли пунктларида хазон, шох-шаббалар ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбормаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Бу каби ҳуқуқбузарликлар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4, 24-моддалари бузилишига олиб келади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 60 минг сўмдан 4 миллион 120 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (2 миллион 60 минг сўм – 2 млн 884 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача (4 млн 120 минг сўм – 6 млн 180 минг сўм) миқдорда жарима солинади.
Диққат! Ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага ис гази, углерод оксиди каби зарарли моддалар ажралиб чиқади. Бу эса нафақат экология, балки инсонлар саломатлиги учун ҳам жиддий хавф туғдиради.
Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқманг! Унутманг, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир!
Экология вазирлиги матбуот хизмати
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил