Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш Концепцияси ижросини таъминлаш мақсадида «Экологик маданият – соғлом жамият пойдевори» шиори остида жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди.
Тадбирда партия вилоят кенгаши ходимлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, экология ва сув таъминоти бошқармалари раҳбарлари иштирок этди. Эшитувда масъул ташкилотлар томонидан шу даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тақдим этилди.
Вилоят Экология бошқармаси маълумотига кўра, 2025 йил давомида 2,1 минг гектар майдонда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган, 70 та таълим муассасасида экологик маданият дарслари йўлга қўйилган, 130 та чиқинди тўплаш нуқтаси янгиланган.
Шунингдек, сув таъминоти бошқармаси томонидан транспорт ювиш шохобчаларида сувни қайта фойдаланиш тизимини жорий этиш бўйича 5 та тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 24 майдаги 257-сонли қарори 4-бандига асосан, масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда, автоматик сув бериш тизимлари жорий этилмоқда.
Бугунги кунда вилоятдаги бир қатор шаҳар ва туманларда автомобиллар ювиш шохобчалари ерости қудуқларидан фойдаланмоқда, оқава сув тармоғига уланган тадбиркорлар учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоби олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ичимлик сувдан ноқонуний фойдаланувчи шохобчалар эгаларига нисбатан мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Ишчи гуруҳ тақдим этилган маълумотларни ўрганар экан, ноябрь ойида туманлар кесимида амалий мониторинг ишлари ўтказилиб, натижалар декабрь ойидаги навбатдаги жамоатчилик эшитувида кенг муҳокама этилишини белгилади.
Якунда депутатлар экологик маданиятни ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида қўшимча таклифларни илгари суришди.
ЎЭП Сирдарё вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил