Табиат      Бош саҳифа

Супургини замонавий техникага айлантириш вақти келмадими?

Ихтирочилар бор, аммо уларга буюртма берадиган мутасаддилар-чи?

Супургини  замонавий техникага айлантириш  вақти  келмадими?

Куз келди дегунча шаҳар ва туман марказларида фаррошларнинг бир иши ўнтага болалайди. Дарахтлар япроқларини тўка бошлагач, кўча ва хиёбонларни супириб тозалаш осон кечмайди. Бир сидра супирилган жой дарров япроғу хас-чўп­лар билан тўлади. Бу хазон деганлари биратўла гувва тўкилса нима қиларди деб ўйлаймиз ҳатто. Аммо табиат ўз ишини вақтида ва маромида бажаради.

Куз фаслида дов-дарахтларнинг барглари сарғайиб бўлгач, бирданига тўкилмас экан, бироқ биз атроф-муҳитни озода сақлашнинг бошқа муҳим чораларини кўришимиз зарурлигича қолаверади. Бунинг учун нималарга эътибор қаратиш зарур? Бу саволга жавоб изларканмиз, биринчи навбатда фаррошлар ишларини енгиллаштирувчи омилларни ўйлаб топиш муҳимдир.

Яширишга не ҳожат, бугун ҳаётнинг барча қирралари замонавийлашиб улгурган даврда биз кўча ва хиёбонларни ҳали-ҳануз юз йил олдинги услубда тозалаяпмиз. Чошгоҳдаёқ қўлига супирги тутган ишчилар то шомгача чумолидек тиним билмайди. Супир-сидирнинг охири кўринмагач, шўрлик ишчилар туш пайти дуч келган жойда ўтириб тамадди қилиб олишади. Бирор соат нафас ростлагач эса яна қизғин ишга енг шимаришади.

Бугун супирги тутганча кўча тозалаб юрган одам дунёнинг ривожланган мамлакатларидан келган сайёҳлар учун ажабтовур кўриниши мумкин. Ахир кўпгина ўлкаларда тозалашнинг бундай усуллари ўтмишда қолиб кетган-ку! Бу ҳақда гапириш бугунги кун кишилари учун эртак саналиши шубҳасиз.

Жаҳоннинг тараққий қилган давлатларида инсон омили биринчи ўринда турар экан, унинг меҳнат машаққатларини енгиллатиш ҳам шунчалик муҳим ҳисобланади. Шу боисдан ҳам кенг ва катта кўчаларни машиналар тозалагани каби хиёбон ва пиёдалар йўлак­ларига тўкилган хазонлар ҳам техника воситасида супириб-сидириб олинади. Ҳатто, бунинг учун махсус техникалар ишлаб чиқарилганига анча йиллар бўлган.

Хўш, бизда-чи? Наҳотки хазонларни йиғиб оладиган ихчам ускуналар ишлаб чиқариш шунчалик қийин бўлса?! Ахир юртимизда темирнинг «тили»ни тушунадиган қўли қул усталар талайгина-ку! Бугунги кунда водий вилоятлари, жумладан, Андижонда оддий ҳунарманд-усталар томонидан тежамкор печлар, сомон майдалагичлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашга мўлжалланган турли хил асбоб-ускуналар қўлбола тарзда ясалаётганидан барчамиз яхши хабардормиз. Уларни кўриб элдошларимизнинг яратувчанлик иқтидорига тасанно айтмасдан илож йўқ.

Шу ўринда «Хўш, бу қўли гул ихтирочилар нимага кўча-кўйни дарахт хазонларидан тозалайдиган кичик машиналар ихтиро қилишмаяпти?» деган савол пайдо бўлади. Бу саволга эса савол билан жавоб бериш мумкин: бу усталар ишлаб чиқарган ускуналарни ким муносиб баҳолаб сотиб олади? Дарҳақиқат, бугунги бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ишлаб чиқарувчи биринчи галда бозор муносабатларидан келиб чиққан ҳолда талаб ва эҳтиёжни ўрганади. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулотга талаб кучли бўлсагина манфаатдорлик тўла-тўкис таъминланади. Талаб ва эҳтиёж етарли бўлмаган жойда ишлаб чиқарувчи инқирозга учраши табиий. Шу боисдан ҳам ўзимизнинг водийлик уста-ҳунармандларимиз кўча ва хиёбонлардаги дарахтлар остидаги хазонларни супириб-ямлаб тозаловчи мини ускуналарни ихтиро қилишдан ҳозирча тийилиб турган бўлса ажаб эмас.

Бироқ бу масалага жиддий ёндашиш мавриди келганини асло унутиб бўлмайди. Атроф-муҳит тозалигига масъул идора ва корхона мутасаддилари янгича ишлашга ўтиш учун, аввало, зарур қатламларга янгидан-янги ғоялар беришлари муҳим. Зарур бўлса, тадбиркорлар, ихтирочилар ва муҳандислар билан бир даврада дўппини бир четга қўйиб маслаҳатлашишдан асло эринмаслик керак. Ана шунда янгича андазалар четдан эмас, балки ўзимиздан чиқиши мумкин.

Куз фасли экология назоратчиларига ҳам осон кечмайди. Кимдир хазон ёқаяпти, кимдир сомон. Уларни инсофга чақириб, «қулоғини бураб» қўйишдан ҳам бош­қа қийин иш бор эканми дунёда?! Ахир баъзи пихини ёрганлар қоқ туннинг ўртасида хазон ёқса, айбдорни қаердан излашдан оғири бўлмаса керак.

Аслида хазонларни ёқишдан кўра уларни дарахт остига чуқур ковлаб кўмиш жуда фойдали экани борасида миришкорлар жуда кўп таъкидлаб келади. Аммо бугунги кунда шаҳар ва туман марказларида дарахт остини ковлаб хазонларни кўмиб юрган кишини топиш амримаҳол. Чунки бу ишга ҳам супирги тутган аёллардан кўра алпкелбат эркаклар муносиб.

Ҳозирги кунда маҳаллий ҳокимликларнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўлими ишчиларининг аксарияти хотин-қизлар эканини ҳисобга олсак, миришкорлар тавсиялари ҳозирча амалга ошмаслиги ҳам мумкин. Лекин машҳур немис шоири Гёте ёзганидек «Назария қуруқдир, дўстим, лекин яшнар ҳаёт дарахти». Демак, ҳаёт ўзининг тараққиёт чархпалагида айланаверар экан, яқин келажакда хазонларни қолдирмасдан супириб-сидирадиган ихчам машиналар билан бирга, уларни дарахт остига бир зумда кўмиб кетадиган техникалар ҳам ўйлаб топилишига шак-шубҳа йўқ. Бунинг учун эса фақат зарур қатламларга ғоя ва таклифлар бериш керак деб ўйлаймиз.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔22

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔24

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔22

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 22    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 24    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 22    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 73    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар