Иқлим      Бош саҳифа

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Ушбу ҳисобот 10 — 21 ноябрь кунлари Бразилиянинг Белен шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясида (CОP30) расмий равишда тақдим этилди.

Янги ММБҲ 3.0 мақсадлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, хусусий сектор, фуқаролик жамияти, халқаро молия институтлари ва БМТ Тараққиёт дастурининг фаол иштирокида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасидир.

Янги ММБҲни ишлаб чиқиш 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили доирасида амалга оширилди. Ушбу ташаббус миллий иқлим сиёсати фаолиятини кучайтириш, энергетик трансформация ва барқарор ривожланишга қаратилгандир.

ММБҲ, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий иқлим мақсадларини иқтисодий модернизация, ўрта даромадли мамлакат мақомини қўлга киритиш ва ижтимоий инклюзияни кенгайтириш вазифалари билан узвий боғлашга бўлган қатъий интилишини ҳам таъкидлайди. ММБҲ 3.0 мақсадларига мувофиқ яшил иқтисодиётни ривожлантириш мамлакатда гендер тенглигини яхшилашга, меҳнат бозорида имкониятларни кенгайтиришга ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса мамлакатнинг кенг қамровли ижтимоий ривож­ланиш дастурлари билан ҳамоҳангдир.

ММБҲ 3.0 ни тайёрлаш жараёнида ёшларнинг ташаб­бусларига алоҳида эътибор қаратилган, уларнинг қатор ғоялари ҳужжатда ўз ифодасини топган. Шу орқали Ўзбекистон нафақат халқаро иқлим мажбуриятларини бажаришга, балки экологик масъулиятли ва инклюзив келажакни барпо этишга, ҳар бир фуқаронинг барқарор ривожланишга ўз ҳиссасини қўшишига интилаётганини намойиш этмоқда.

 

Экология вазирлиги матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар