CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
Тадбирнинг мақсади Ўзбекистоннинг ўрмон экотизимларини экологик таснифлаш бўйича илмий ишланмаларни тақдим этиш, ноёб турлар яшаш муҳитини ҳимоя қилишда замонавий технологияларнинг имкониятларини намойиш этиш ҳамда миллий ва халқаро табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда Ўзбекистон экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва «Яшил лойиҳа» лойиҳалаш институти директори Олим Ҳакимов сўзга чиқиб, табиий ресурсларни баҳолаш, экотизимларни мониторинг қилиш ва уларни барқарор бошқаришдаги илмий ёндашув аҳамиятини таъкидлашди.
Иштирокчиларга биохилма-хилликни сақлаш масалаларини давлат табиатни муҳофаза қилиш сиёсатига интеграциялаш, ўрмонлар экологик таснифининг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек, ўрмонларни барқарор бошқариш ва ноёб турларни сақлаш механизмлари бўйича халқаро тажриба ҳақидаги материаллар тақдим этилди. Махсус эътибор сунъий интеллект, сунъий йўлдош тасвирлари, GIS геомаълумотлари ва рақамли картографиялашдан фойдаланишга асосланган ўрмонларни экологик таснифлаш методологиясига қаратилди.
Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди: ноёб турлар яшайдиган ҳудудларни аниқлаш, экологик хавф хариталарини ишлаб чиқиш, миллий экологик ахборот платформасини шакллантириш ва CITES учун илмий асосланган маълумотларни тайёрлаш.
Шунингдек, тадбир давомида қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди: ўрмонларни экологик таснифлашнинг ноёб турларни сақлашдаги роли, RESILAND лойиҳаси натижаларини миллий режалаштиришга интеграциялаш, олинган маълумотлардан CITES доирасида мониторинг ва ҳисобот беришда фойдаланиш, минтақавий табиатни муҳофаза қилиш ҳамкорлиги имкониятлари ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташаббусларидаги иштироки.
Таъкидланганидек, ўрмон экотизимларини илмий асосланган таснифлаш табиатни барқарор бошқариш ва биохилма-хилликни самарали ҳимоя қилиш бўйича стратегик муҳим воситадир. Ишлаб чиқилган методология Ўзбекистон ўрмон экотизимлари бўйича биринчи комплекс рақамли илмий платформа бўлиб, CITES мақсадларига хизмат қилади ва ноёб турлар ҳамда уларнинг яшаш муҳитини сақлашга сезиларли ҳисса қўшади.
Экология ва иқлим ўзгариши
миллий қўмитаси матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔22
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил