Ҳаводаги заҳарли моддаларнинг узоқ муддат таъсири мунтазам жисмоний машқлар таъсирини икки бараваргача камайтириши мумкин. Лондон Қироллик коллежи тадқиқотчилари иштирокидаги халқаро олимлар гуруҳи шундай хулосага келди. Тадқиқот натижалари BМC Medicine журналида эълон қилинди.
Тадқиқотда Буюк Британия, Тайван, Хитой, Дания ва АҚШдан 1,5 миллиондан ортиқ катта ёшли кишилар иштирок этди. Иштирокчилар ўн йилдан зиёд кузатилган, уларнинг жисмоний фаоллик даражаси ва атрофдаги ҳаво сифати баҳоланган. PM 2,5 майда заррачалар концентрациясига алоҳида эътибор қаратилган. Бу кичик ифлослантирувчи моддалар ўпкага чуқур кириб, сўнг қон оқимига ўтиш хусусиятига эга.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳафтасига камида икки ярим соат машқ қилганларда мунтазам жисмоний машқлар барча сабабларга кўра ўлим хавфини тахминан 30 фоизга камайтирган. Бироқ одам ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда яшаса, бу таъсир сезиларли даражада пасайган.
PM 2,5 нинг ўртача йиллик концентрацияси 25 мкг/м3 дан ошганда ҳимоя таъсири тахминан икки баравар – 12-15 фоизгача камайган.
Оғирроқ шароитларда – ифлосланиш даражаси 35 мкг/м3 дан юқори бўлганда, машғулотларнинг фойдаси янада кучлироқ пасайган. Олимларнинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг тахминан учдан бир қисми ҳавонинг шундай ифлосланишига дучор бўлади.
Лондон Қироллик коллежи профессори Эндрю Стептоунинг айтишича, заҳарли ҳаво жисмоний машқларнинг саломатликка таъсирини сусайтириши мумкин, аммо уларнинг фойдали таъсирини бутунлай йўққа чиқармайди. Олимларнинг таъкидлашича, таҳлилга бошқа омиллар – даромад, таълим, чекиш ва сурункали касалликларнинг мавжудлиги ҳам киритилган, бу эса хулосаларнинг ишончлилигини оширади.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил