Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.
Шунингдек, маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам кунларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.
«Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирларидан мақсад аҳоли орасида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг янада яхшиланишига ҳисса қўшишдир.
Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахслардан чиқиндилар билан боғлиқ ишларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, жумладан, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликни сўраймиз. Унутманг, ҳар қандай экологик ҳуқуқбузарлик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу ўринда, Сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда: Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг «1205» қисқа рақамига 24/7 иш режимда мурожаат қилишингиз мумкин.
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔16
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔13
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил
Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!
🕔14:51, 12.02.2026
✔15
Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчиликларга ойна тутилибди мақолада.
Батафсил