Давр нафаси      Бош саҳифа

Кенгаяётган Самарқанд, ноқонуний қурилиш учун жазо

Қонунчилик палатасида янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Кенгаяётган Самарқанд,  ноқонуний  қурилиш учун жазо

Самарқанд тумани тугатилади, шаҳар эса кенгаяди

Депутатлар қуйи палата мажлисида лойиҳаларни аҳоли манфаатлари ва соҳа мутахассислари фикри асосида қизғин муҳокама қилишди. Кўриб чиқилган муҳим ҳужжатлардан бири – «Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманини тугатиш, Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси бўлди. Ушбу ташаббус Самарқандни «Миллионли шаҳар»га айлантириш, ҳудудда замонавий архитектура ечимларига эга турар ва нотурар биноларни барпо этиш ҳамда аҳолини муносиб яшаш шароитлари ва инфратузилма билан таъминлаш мақсадини кўзлайди. Шу муносабат билан Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилиб, унинг 13 308 гектар ер майдони, шунингдек, Оқдарё туманидан 1 410,6 гектар, Пастдарғомдан 1 242,3 гектар ва Тойлоқ туманидан
1 265,6 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилмоқда. Шу билан бирга, шаҳардан 518 гектар ва Самарқанд туманидан 1 551 гектар ер майдони Пастдарғом туманига, туманнинг яна 28 295 гектар ҳудуди эса Тойлоқ тумани таркибига қўшилмоқда.
Эътиборли жиҳати, ушбу маъмурий ўзгаришлар давомида ер фондининг амалдаги тоифалари ўзгаришсиз сақлаб қолинган.

Чегараларнинг бундай ўзгартирилиши ҳисобига Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектарга кенгайиб, шаҳар аҳолиси 604 минг нафардан 882 минг нафаргача кўпайиши кутилмоқда. Янги лойиҳалар доирасида «Ширин» шаҳарчаси, «Темир йўл орти» ҳудуди ва «Қорасув-2» массивида 309 минг аҳоли учун 710 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади. Шунингдек, шаҳарда янги туристик лойиҳалар, аквапарклар, истироҳат боғлари, яшил ҳудудлар ҳамда замонавий логистика марказлари қурилиши режалаштирилган. Муҳими, ушбу маъмурий ўзгариш­лар жараёнида ер фондининг амалдаги тоифалари ўзгаришсиз сақлаб қолинди. Мазкур масала тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида атрофлича муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси маъқуллангани қайд этилди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қарор лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

Ўзбошимчалик билан  «дом» қурганга жазо қаттиқ бўлади

Мажлисда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ҳамда сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ва аҳолининг хавфсиз уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат билан бир қатор муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда. Жумладан, ваколатли органлар рухсатисиз, ўзбошимчалик билан кўп квартирали уй-жойларни қурганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда, бундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда эса жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, соҳада янгича бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Шаҳарсозлик кодексига «мастер режа» тушунчаси алоҳида ҳужжат тури сифатида киритилмоқда. Ушбу режа ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда истиқболли ривожланишни режалаштиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, кўприклар, тоннеллар ва потенциал хавфи юқори бўлган бошқа объектларни лойиҳалаш ва қуриш учун бериладиган лицензияларнинг амал қилиш муддатини чекланмаган ҳолда белгилаш амалиёти бекор қилиниб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашда «хабардор қилиш» тартибидан «рухсатнома бериш» тизимига ўтилади. Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур ислоҳотлар аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда сифатли ва хавфсиз бинолар барпо этилишини таъминлашда муҳим қадам бўлади.

 

Туризм қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

Депутатлар мажлисда Туризм қўмитаси раисининг парламент сўровига берган жавобини атрофлича муҳокама қилишди. Қайд этилишича, 2025 йилнинг 11 ойида юртимизга 10,7 миллион нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, уларга 4,4 миллиард долларлик хизматлар кўрсатилган. Бу даврда қўшни давлатлардан келувчилар 1,1 баравар, узоқ хориждан келганлар эса 1,5 баравар ошган. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида ички туризмда 23,7 миллиондан ортиқ ташрифлар амалга оширилган.

Бугунги кунда соҳада инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили 954 та янги жойлаштириш воситалари, жумладан, 128 та меҳмонхона ва 506 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, 16,1 минг янги иш ўрни яратилди. Туризм маҳаллалари ва қишлоқлари сони 32 тага етказилди. Айниқса, республика миқёсидаги 11 мингга яқин санитария-гигиена шохобчаларининг ҳолати яхшилангани, натижада ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бундай объектлар билан таъминланиш даражаси 20 фоиздан 98 фоизга етказилгани юқори баҳоланди. Депутатлар соҳадаги ижобий натижаларни эътироф этган ҳолда, туристик маршрутларни кўпайтириш ва замонавий енгил конструкцияли шохобчаларни янада кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини беришди.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар:  қонун ва назорат  жамият фаровонлиги асосига айланиши шарт

Депутатлар: қонун ва назорат жамият фаровонлиги асосига айланиши шарт

🕔14:59, 12.02.2026 ✔41

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ва сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида кўрилаётган масалалар замирида биргина мақсад мужассам экани намоён бўлди: қонун нормаларининг ҳаётда ишлашини таъминлаш ва жамиятдаги оғриқли нуқталарга ҳуқуқий ечим топиш.

Батафсил
Қонун лойиҳаси  табиатнинг нозик  мувозанатини тўлиқ  қамрай  оладими?

Қонун лойиҳаси табиатнинг нозик мувозанатини тўлиқ қамрай оладими?

🕔09:00, 05.02.2026 ✔125

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари шунчаки назарий ҳужжатлар эмас, балки минг чиғириқдан ўтган, жамиятдаги энг оғриқли нуқталарга ечим бўла оладиган таклифлардир.

Батафсил
2028  йилгача сув тежаш қамрови 80 фоизга етказилади

2028  йилгача сув тежаш қамрови 80 фоизга етказилади

🕔08:59, 05.02.2026 ✔129

Давлатимиз раҳбарига тақдим этилган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалаларига бағишланган тақдимот партия­мизнинг дастурий ғоя ва мақсадларига мос келиши билан эътиборимизни тортди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар