Мустақил Ватанимизда ҳарбий тайёргарлик масаласи ҳар доим устувор аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда марказий ўрин тутади.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва давлат сиёсати доирасида Қуролли Кучларимизда замонавий машғулотлар, амалий синовлар ва халқаро ҳамкорлик йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бундай саъй-ҳаракатлар нафақат ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий барқарорлигини юксалтириш, балки уларни ҳар бир шароитда тезкор ва самарали қарор қабул қилишга тайёрлаш, мураккаб ва ноаниқ вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш қобилиятини ривожлантириш имконини беради. Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ҳарбий ва тарбиявий чора-тадбирлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳи билан тарбиялаш, уларда мустақиллик ва масъулият ҳиссини кучайтиришда асқатади.
Охирги йилларда давлатимиз раҳбари олиб борган оқилона ва шаффоф сиёсат натижасида ҳарбий соҳанинг барча йўналишларида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу эса миллий армиямиз қиёфаси ва қўшинларнинг тайёргарлик даражасини сезиларли даражада ўзгартирди. Ҳарбий қисм ва полигонлардаги инфратузилма, аскар ва офицерларнинг яшаш ҳамда хизмат шароитлари яхшиланди. Бундай ишлар Қуролли Кучларимиз тизимида изчил давом эттирилмоқда. Жанговар бўлинмалар имкониятлари кенгаймоқда ва давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизими амалиётга жорий қилинмоқда.
Айниқса, 2025 йил миллий армиямизда жанговар тайёргарликни ошириш, десант амалиётларини такомиллаштириш ва халқаро майдонда рақобатбардошликни кучайтиришда фаол давр бўлди.
2025 йил апрелида Покистон Ислом Республикасининг Пабби шаҳрида ўтказилган VIII халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Бу нуфузли беллашувда АҚШ, Саудия Арабистони, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қатар каби давлатлардан 17 та жамоа, шунингдек, Покистоннинг 14 та жамоаси иштирок этди. Беллашув натижалари бўйича Баҳрайн 3-ўрин, Хитой 2-ўрин, Ўзбекистон эса мутлақ ғалабани қўлга киритди.
Ушбу мусобақанинг ўзиёқ ҳарбий хизматчиларимиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодлар руҳига муносиб ворислар эканини яна бир бор намоён этди.
Ўтган йил яна бир тарихий воқеа билан хотирамизга муҳрланди. Марказий ҳарбий округ «Каттақўрғон» полигонида «Бирлик – 2025» номли минтақавий биргаликдаги ҳарбий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотларга Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжондан 400 нафарга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этди. Уларнинг ҳамкорлигида замонавий жанговар тажриба ва билимлар алмашилди, шунингдек, Самарқандда мазкур давлатлар мудофаа вазирларининг биринчи расмий учрашуви ҳам ташкил этилди.
Унда иштирокчилар узоқ масофадаги нишонларни йўқ қилишда артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари ва зирҳли техника имкониятларидан фойдаланиб, замонавий жанговар услубларни амалда қўллашга ўргандилар. Шунингдек, улар турли мусобақаларда иштирок этиб, жанговар тайёргарликни такомиллаштирди, бой тарихий-маънавий мерос ва урф-одатлар билан танишди. Бу машғулотлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Бугун дунёда кечаётган сиёсий ва ҳарбий жараёнлар минтақавий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ишончли ҳамкорликни мустаҳкамлаш – тинчлик ва барқарор тараққиётнинг асосий омили сифатида тобора муҳим аҳамият касб этяпти. Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида ўтказилган «Бирлик – 2025» минтақавий биргаликдаги ўқув машғулотлари ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилди.
Айтиш жоизки, мазкур ўқув машғулотлари иштирокчи давлатларнинг Қуролли Кучлари билан йўлга қўйилган кенг қамровли ва ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Мамлакатларимиз барқарор тараққиёт ва умумий хавфсизлик йўлида ташлаётган дадил қадами нафақат илм-фан, саноат, иқтисодиёт ва технология соҳаларида, балки ҳарбий соҳада ҳам самарали натижаларни бермоқда. Албатта, бу, аввало давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва олий даражадаги ўзаро ҳамфикрлиги самарасидир.
«Бирлик – 2025» минтақавий ўқуви нафақат жанговар маҳорат ва қўшинларнинг ўзаро ҳамкорлигини оширишга, балки иштирокчи мамлакатлар ҳарбийлари ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.
Тарихий ва маънавий аҳамиятга эга яна бир муҳим воқелик сифатида «Шижоат майдони» мажмуавий-амалий ҳарбий-спорт мусобақаларини айтиш мумкин. Бу мусобақалар Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказидаги тоғ тайёргарлиги тўгаракларига жалб қилинган «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзолари ўртасида илк бор ташкил этилди. Мазкур тадбир орқали ёш авлоднинг жисмоний тайёргарлиги, жанговар руҳ ва Ватанга садоқат ҳисси ривожлантирилди, уларда жамоавий ҳаракатланиш ва мураккаб шароитларда қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилди. Бу каби фаолият келгусида юрт ҳимоячилари бўладиган авлоднинг тайёргарлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Армия ҳаётидаги бир кун ҳам шунчаки ўтмайди. Қўшинларда доимий изланиш, турли шароитларда амалий машғулотлар, тактик синовлар ва кўрик-танловлар орқали ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳияти, руҳий барқарорлиги ва жамоавий ҳаракатланиш қобилияти мустаҳкамланади. Булар нафақат ҳарбий хизматчиларнинг шахсий тайёргарлиги учун муҳим аҳамиятга эга, балки юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда ҳам ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Бобур ЭЛМУРОДОВ,
филология фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD)
Депутатлар: қонун ва назорат жамият фаровонлиги асосига айланиши шарт
🕔14:59, 12.02.2026
✔41
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ва сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида кўрилаётган масалалар замирида биргина мақсад мужассам экани намоён бўлди: қонун нормаларининг ҳаётда ишлашини таъминлаш ва жамиятдаги оғриқли нуқталарга ҳуқуқий ечим топиш.
Батафсил
Қонун лойиҳаси табиатнинг нозик мувозанатини тўлиқ қамрай оладими?
🕔09:00, 05.02.2026
✔125
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муҳокама қилинган қонун лойиҳалари шунчаки назарий ҳужжатлар эмас, балки минг чиғириқдан ўтган, жамиятдаги энг оғриқли нуқталарга ечим бўла оладиган таклифлардир.
Батафсил
2028 йилгача сув тежаш қамрови 80 фоизга етказилади
🕔08:59, 05.02.2026
✔129
Давлатимиз раҳбарига тақдим этилган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалаларига бағишланган тақдимот партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларига мос келиши билан эътиборимизни тортди.
Батафсил