Экология      Бош саҳифа

Экологик партия ҳудудий кенгашларида янги режалар: барқарорлик – бош мақсад

Бугунги глобал иқлим ўзгариши шароитида атроф-муҳит мусаффолиги масаласи мамлакатимиз ҳар бир тараққиёт босқичида энг долзарб вазифа сифатида белгиланмоқда.

Экологик  партия ҳудудий  кенгашларида  янги режалар: барқарорлик –  бош  мақсад

Шу боис Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий кенгашларида ўтказилаётган йиғилишлар нафақат ўтган давр сарҳисоби, балки келгусидаги стратегик қадамларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Барча ҳудудий кенгашларда 2025 йил сарҳисоби ва янги йилдаги режаларга бағишланган ҳисобот-сайлов ва кенгаш йиғилишлари қизғин паллага кирди. Бу каби тадбирлар нафақат ўтган даврдаги фаолиятни сарҳисоб қилиш, балки ҳудудлардаги долзарб экологик муаммоларни бевосита жойида ўрганиш ва уларга ечим топиш майдонига айланмоқда.

Йиғилишларда асосий урғу «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда аҳолининг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилмоқда. Партия фаоллари ва депутатлар томонидан ишлаб чиқилаётган 2026 йилга мўлжалланган «йўл хариталари»да ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиняпти. Бу тизимли ишлар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

Андижон: «яшил» тамойиллар устуворлиги

Вилоятда ўтган йиғилишда асосий эътибор Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларга қаратилди. Тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов соҳадаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, шундай деди: «Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган долзарб ташаббусларни вилоят миқёсида самарали ижро этиш, хусусан, сув ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, маҳаллаларда аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришда партия ташкилотларининг масъулиятини янада оширишимиз зарур».

Шунингдек, депутат Азизбек Акбаров иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тамо­йиллар асосида модернизация қилиш партиянинг 2026 йилдаги стратегик йўналиши бўлишини таъкидлади.

 

Самарқанд: маҳаллабай ишлаш ва тизимли назорат

Самарқанд вилоят партия ташкилоти кенгаши йиғилишида асосий урғу 2026 йил – «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» Давлат дастурига қаратилди. Партиядан маҳаллий Кенгашга сайланган депутатлар маҳаллалардаги вазиятга тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдиришди:

«Биз учун ҳар бир маҳалладаги экологик муҳит барқарорлиги муҳим. Аҳолини қийнаётган маҳаллий муаммоларни ҳал этишда депутатлик назоратини кучайтиришимиз ва ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати турганини унутмаслигимиз керак». Йиғилиш якунида масъулларга маҳаллалардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

 

Навоий: жамоатчилик

назоратининг юқори самараси

Вилоятда жамоатчилик назорати йўналишида эришилган ютуқлар алоҳида эътироф этилди. Йил давомида ўтказилган 210 га яқин экологик рейдлар ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчатлар ҳолатини ўрганиш бўйича 60 дан ортиқ назорат тадбирлари соҳадаги муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлди. Айниқса, оқава сувларни тозалаш иншоотлари самарадорлигини ўрганиш борасидаги тажриба бошқа ҳудудлар учун ҳам намуна сифатида кўрсатилди.

 

Жиззах ва Хоразм: янгиланиш ва экологик маданият

Жиззах вилоятида кенгашнинг янги таркиби шакллантирилиб, унга олимлар, шифокорлар ва ОАВ вакилларининг жалб этилиши партиянинг халқ билан алоқасини янада мустаҳкамлайди. Хоразм вилоятида эса асосий эътибор «Яшил макон» доирасидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш ва аҳолининг экологик масъулиятини оширишга қаратилди.

 

Сирдарё: депутатлик назорати натижалари

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши йиғилишида Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили доирасида вилоятда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Вилоятда партия аъзолари сони 22 729 нафарга етди, 126 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Йил давомида экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган 526 та тадбир ташкил этилди. Партиядан маҳаллий Кенгашларга сайланган 37 нафар депутат иштирокида 720 та экологик рейд, 264 та жамоатчилик назорати ва 112 та жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

Жорий йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишлар якунида 2026 йил учун мўлжалланган «йўл хариталари» тасдиқланди. Унда сув ва энергия тежовчи технологияларни кенг тарғиб қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёшлар ўртасида экологик таълимни кучайтириш каби вазифалар устувор этиб белгиланди. Бу каби изчил фаолият юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва келажак авлод учун муносиб табиий муҳит яратиш йўлидаги муҳим пойдевордир.




Ўхшаш мақолалар

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

🕔15:57, 21.05.2026 ✔46

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

🕔15:36, 15.05.2026 ✔68

Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

🕔09:14, 08.05.2026 ✔106

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

    Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

    ✔ 46    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

    ✔ 68    🕔 15:36, 15.05.2026
  • Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

    Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

    ✔ 106    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Биз учун энг катта ва  оғир сабоқ

    Биз учун энг катта ва оғир сабоқ

    Яқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.

    ✔ 89    🕔 09:05, 08.05.2026
  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 107    🕔 16:51, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар