Иқлим      Бош саҳифа

Ҳавони ифлослантирувчи 87 та корхона Тошкентдан кўчирилади Яқинда атмосфера 226,7 тонна заҳардан халос бўлади

Тошкентда босқичма-босқич пойтахт ташқарисига кўчирилиши керак бўлган экологик хавфли ва энергия талаб қиладиган ишлаб чиқариш корхоналари рўйхати белгиланди. Рўйхатга 87 та шундай корхона киритилган, дея хабар берди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси.

Ҳавони ифлослантирувчи  87 та  корхона  Тошкентдан кўчирилади    Яқинда атмосфера  226,7 тонна заҳардан халос бўлади

Аввалроқ, ўтган йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида асбест ва цемент, шлам ва шлаклар ишлаб чиқариш, терини ошлаш, паррандачилик фабрикалари, юқори самарали чанг ва газ тозалаш қурилмалари билан жиҳозланмасдан ҳар қандай турдаги кўмирни ёқиш, қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган шиша билан ишлаш, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш, хавфлилик даражаси бўйича I ва II синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари каби йўналишлар бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланган эди.

Пойтахтда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича махсус комиссиянинг хабар беришича, Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида жойлашган ҳамда иккиламчи рангли металларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисос­лашган «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонаси ана шундай корхоналарнинг биринчиларидан бўлади.

Завод экологик хавфлилик бўйича I тоифадаги объектлар сирасига киради. У Жиззах вилоятидаги эркин иқтисодий зонага кўчирилади.

Октябрь ойида корхонага ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ва экологик зарар етказгани учун 18 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда компенсация ҳисобланган. Компенсация тўловлари бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига эскирган (1970 йиллардаги) ва экологик жиҳатдан зарарли бўлган эритиш печлари утилизация қилинади ҳамда корхона ўз фаолиятини «замонавий экологик талаб­ларга тўлиқ жавоб берадиган, технологик жиҳатдан мукаммалроқ ускуналарда» давом эттиради.

Фақатгина ушбу корхонанинг кўчирилиши билан атмосферага йилига ўртача 226,7 тоннага яқин ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олиниши кутилмоқда, деб қайд этди қўмита.




Ўхшаш мақолалар

Глобал экологик масъулият:  Табиатнинг нозик ва  бебаҳо  чегараси

Глобал экологик масъулият: Табиатнинг нозик ва бебаҳо чегараси

🕔14:55, 12.02.2026 ✔17

Афсуски, бу хатонинг бадали жуда қимматга тушди. Сув-ботқоқ ҳудудлари йўқолиши билан иқлим кескин ўзгарди, ерости сувлари камайди ва миллионлаб миграция қилувчи қушлар ўзларининг одатий қўнимгоҳларидан маҳрум бўлди. Бу нафақат табиатга, балки инсоният озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам таҳдид сола бошлади.

Батафсил
Қуёш панеллари ўрнатган юртдошларимиз 2025 йилда  209 млрд  сўмдан ортиқ субсидия олди

Қуёш панеллари ўрнатган юртдошларимиз 2025 йилда 209 млрд сўмдан ортиқ субсидия олди

🕔08:59, 05.02.2026 ✔47

Ўзбекистонда 2025 йилда қуёш панелларидан энг кўп субсидия олган ҳудудлар маълум қилинди.  Қайд этилишича, ўтган йилда 45 381 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 209 миллиард 201 миллион сўм давлат бюджетидан субсидия олди.

Батафсил
Муқобил энергия станциялари  Хавфсиз,  барқарор ва самарали

Муқобил энергия станциялари Хавфсиз, барқарор ва самарали

🕔08:50, 05.02.2026 ✔47

Қайта тикланувчи энергия ресурсларидан фойдаланиш экологик мувозанатни янада барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис жойларда қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари катта кўламда бошлаб юборилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар