Экология      Бош саҳифа

Юлғунфурушлик қачон тўхтайди?

Юлғун – бу бута эмас, дарахт. Агар у тўғри парвариш қилинса, чиройли манзарали кўп йиллик дарахт сифатида шаклланиб, теварак-атрофни яшнатади. Бу ҳақда газетамизнинг ўтган сонларида бир неча марта салмоқли мақолалар эълон қилинган эди.

Юлғунфурушлик  қачон  тўхтайди?

Бунинг таъсирида табиатнинг бу тури борасида жамоатчилик фикр ва қарашлари ижобий тарзда шакллана бошлаганини кузатиш мумкин.

Айрим ҳудудларда юлғунни чиройли шаклда бутаб, ўстиришга киришилгани ҳам кўзга ташланмоқда. Ижтимоий тармоқлар ва матбуотда юлғуннинг ижобий хусусиятлари ҳақида маълумотлар берувчи мақолалар кўпая бошлади. Ана шу манбаларга таяниб айтиш мумкинки, Европанинг баъзи машҳур шаҳарларида юлғундан интерьер дизайнда фойдаланилар экан. Жумладан, Россияда меҳнат қилаётган элдошимиз, асли Хива шаҳридан бўлган Музаффар Ўрозметов Санкт-Петербург шаҳридаги хиёбонларда юлғун атрофга кўрк бағишлаб турганини айтди. Кўплаб табиатшунослар эса юлғуннинг биз билмаган фойдали хусусиятлари ҳақида тўхталар экан, атмосферани намлик билан таъминлашда унга тенг келадиган дарахт йўқлигини айтишади.

Таассуфки, юртимизда фойдали бу дарахтни оддий бир бута деб билган ҳолда зиён-зарар етказаётганлар кўп учрамоқда. Ўтган йил охирларида тегишли ташкилотлар масъуллари ўтказган рейд-текширувлар жараёнлари Бухоро ва Хоразм вилоятларида юлғунларга қирон етказган фуқаролар аниқланиб, жавобгарликка тортилган эди. Айниқса, Бухоро вилоятида йил давомида саксовул ва юлғунларга зарар етказиш ҳолатлари билан кўплаб фуқароларга нисабатан қонуний жарималар белгиланган. Жорий 2026 йил бошидаёқ бу каби салбий ҳолатлар яна давом этаётгани ачинарлидир, албатта.

Яқинда Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Қумқўрғон тумани бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан Қумқўрғон тумани «Нурли диёр» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Бандихонсой бўйидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонини техника воситасида текислаши натижасида табиий ҳолда ўсган юлғунларни шикастлантиргани аниқланди. Қўшимча ўрганишлар натижасида фуқаролар Т.Ш ва Д.Ж. махусус техника ёрдамида юлғун ўсиб турганига қарамасдан 0,68 га ер майдонини ҳайдаб, шудгорлаб ташлашган. Ушбу ҳолат бўйича қонунбузарлик мавжудлиги қайд этилган ва табиатга жиддий зарар етказган фуқароларга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.

Аслида мазкур қонунбузарликларнинг фош қилинишида жамоатчилик назоратининг таъсири катта бўлди. Жонкуяр, табиатсевар элдошларимиз томонидан тегишли идора ва ташкилотларга тақдим қилинган фотосуратлар масъулларни тезкор тартибда ҳаракат қилишга ундади. Бироқ юлғунларни фақатгина икки нафар фуқаро шикаст­ламаган эди. Фотосуратларда улар кўпчилик эканини кўриш мумкин. Бироқ уларнинг барчасини Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ходимлари томонидан аниқлаш имкони бўлмади. Суратлар Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлимига зарур ҳужжатиларга илова тарзида тақдим қилинган. Қолган қонунбузарлар шахсига аниқлик киритиш энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари зиммасида. Ўйлаймизки, яқин кунларда қолган юлғунфурушлар шахси тўлиқ аниқланиб, уларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилади.

Дарҳақиқат, йил сайин иқлим ўзгариши, глобал исиш даражаси ошиб бораётган бир даврда табиатдаги ҳар бир тирик кислород манбаини асраб-авайлаш инсониятнинг зиммасидаги залварли вазифалардан бири бўлиб қолаверади. Бу вазифаларга панжа орасидан қараш эса ўзимиз сузиб бораётган вақт кемасини ўзимиз тешиш билан баробардир.

Хўш, юлғунфурушликка қачон барҳам берилади?

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Инсон ва табиат  мувозанатининг  қатъий  меъёри

Инсон ва табиат мувозанатининг қатъий меъёри

🕔14:57, 12.02.2026 ✔20

Инсоният цивилизацияси ўз тараққиётининг шундай нуқтасига келдики, эндиликда табиатга бўлган муносабатни тубдан қайта кўриб чиқиш нафақат маънавий, балки ҳаётий заруратга айланди.

Батафсил
Ер қаъри  ҳам доимий муҳофазада

Ер қаъри ҳам доимий муҳофазада

🕔08:57, 05.02.2026 ✔35

Космик мониторинг 224 миллиард сўм миқдоридаги иқтисодий зарарни аниқлади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз иссиқхоналар  катта  даромад  манбаига айланмоқда

Экологик хавфсиз иссиқхоналар катта даромад манбаига айланмоқда

🕔08:51, 05.02.2026 ✔38

Қиш мавсумида иссиқхоналарни иситиш учун сарфланадиган энергия баъзи ҳудудларда бир қанча муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бу масаланинг ҳам экологик безарар, ҳамда ҳамёнбоп ечими борми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсон ва табиат  мувозанатининг  қатъий  меъёри

    Инсон ва табиат мувозанатининг қатъий меъёри

    Инсоният цивилизацияси ўз тараққиётининг шундай нуқтасига келдики, эндиликда табиатга бўлган муносабатни тубдан қайта кўриб чиқиш нафақат маънавий, балки ҳаётий заруратга айланди.

    ✔ 20    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Ер қаъри  ҳам доимий муҳофазада

    Ер қаъри ҳам доимий муҳофазада

    Космик мониторинг 224 миллиард сўм миқдоридаги иқтисодий зарарни аниқлади.

    ✔ 35    🕔 08:57, 05.02.2026
  • Экологик  хавфсиз иссиқхоналар  катта  даромад  манбаига айланмоқда

    Экологик хавфсиз иссиқхоналар катта даромад манбаига айланмоқда

    Қиш мавсумида иссиқхоналарни иситиш учун сарфланадиган энергия баъзи ҳудудларда бир қанча муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бу масаланинг ҳам экологик безарар, ҳамда ҳамёнбоп ечими борми?

    ✔ 38    🕔 08:51, 05.02.2026
  • Конимехнинг  Ботир  депутати

    Конимехнинг Ботир депутати

    Конимехлик Ботирхон Кушкарбековни танимайдиган одам бўлмаса керак. Асли касби зоо­техник-қоракўлшунос, лекин одамларнинг бирор бир масаласи йўқки, унинг ечимига бу депутат аралашмаса.

    ✔ 32    🕔 08:48, 05.02.2026
  • Юлғунфурушлик  қачон  тўхтайди?

    Юлғунфурушлик қачон тўхтайди?

    Юлғун – бу бута эмас, дарахт. Агар у тўғри парвариш қилинса, чиройли манзарали кўп йиллик дарахт сифатида шаклланиб, теварак-атрофни яшнатади. Бу ҳақда газетамизнинг ўтган сонларида бир неча марта салмоқли мақолалар эълон қилинган эди.

    ✔ 68    🕔 15:49, 29.01.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар