Экология      Бош саҳифа

Конимехнинг Ботир депутати

Конимехлик Ботирхон Кушкарбековни танимайдиган одам бўлмаса керак. Асли касби зоо­техник-қоракўлшунос, лекин одамларнинг бирор бир масаласи йўқки, унинг ечимига бу депутат аралашмаса.

Конимехнинг  Ботир  депутати

Бу инсон туман давлат наслчилик заводининг 2-сон ферма ишчиси бўлиб ўз меҳнат фаолиятини бошлаган даврлардаёқ табиат ва ҳайвонот дунёсига меҳрибонлиги билан тилга тушган эди. У дайди жониворларни муҳофаза қилиш, касал ҳайвонларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва парваришлаш борасида жонбозлик кўрсатаётганида кўпчилик унинг ишларидан ҳайрон бўлишарди. «Ҳар бир ҳайвон ёки парранда – табиатнинг жонли бир бўлаги. Улар ҳам биз каби яшашга ҳақли», – дерди Ботирхон унинг ишларига ҳайратланиб қараганларга.

Ботирхон ака айни қирчиллама ёшида ҳарбий хизматни тамомлаб қайтгач, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида таҳсил олиб зоотехник-қоракўлшунослик дипломига эга бўлди. Шундан сўнг у қатор корхона ва ширкат хўжаликларида оддий чўпон, зоотехник-селекционер, бош зоотехник, бригада бошлиғи вазифаларида самарали меҳнат қилди. У ўзининг чуқур билими, тиришқоқлиги ва фидойилиги билан элдошлари орасида ҳурмат қозонди. Бировнинг қорамоли ёки миттигина мушук ва ити касалланса ҳам даволаш чоралари бўйича маслаҳат беришдан қочмади. Мен катта ферманинг бош зоотехнигиман, дея керилмади, эл хизматига камарбаста бўлишни шараф деб билди.

Асли қозоқ миллатига мансуб бўлган Ботирхон Кушкарбеков билан конимехликлар чинакамига фахрланишади, чунки бугунги кунда ҳайвоншунослик бўйича унинг олдига тушадиганлар кам. Ўз соҳасининг етук билимдони бўлган қаҳрамонимиз туманда чорва наслчилигининг ўсишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳудуддаги барча чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг бош маслаҳатчиси ҳам айнан Ботирхон ака бўлади.

Ўзбекистон Экологик партияси ташкил қилинган пайтдаёқ унга аъзо бўлган Ботирхон Кушкарбеков бугун халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати. Эндиликда уни кенг кўламли масалалар ечими бўйича елиб-югириб юрганида учратиш мумкин. Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, ёшларни меҳнат жамоаларига жойлаш, кам таъминланган ва имконияти чекланган элдошларимиз ҳолидан хабар олиш унинг кундалик вазифасига айланган.

Экологик партиядан халқ депутатлари Конимех туман Кенгашига 14-Саржал сайлов округидан сайланган депутат сифатида у тез-тез сайловчилар билан учрашувлар ўтказади. Учрашувда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги, ичимлик сув таъминоти, экологик муаммолар ва инфратузилма масалаларига қаратилади. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўрсатмалар асосида ҳал этилмоқда. Депутат масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бораркан, мурожаатлар ечими бўйича зарур чора-тадбирларни излаб топаётган сайловчиларни қувонтиради, албатта.

– Қозоқ биродарларимиз бор жойда, албатта бешбармоқ таоми бўлади. Бу тансиқ овқатни хушхўр қилиш учун гўшт маҳсулоти мўлроқ ишлатилишини яхши биласиз. Ботирхон ака эса гўштнинг мўлини тумандаги имконияти чекланган ёки кам таъминланган юртдошларимизга улашишни хуш кўради. Бу ишда унга қўли очиқ, саховатли дўстлари қўл-қанот бўлиб келмоқда. Байрам кунлари унинг қариялар, касалмандлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, гўшт тарқатиб юрганига гувоҳ бўламиз, – дейди «Саржал» овул фуқаролар йиғини раиси Абай Ишжанов.

Ташаббускор депутат сифатида Ботирхон Кушкарбеков ободонлаштириш ишларига ҳам катта эътибор қаратиб келмоқда. У эски бозор ҳудудини кўкаламзорлаштириш ташаббуси билан чиққанида кўпчилик уни қўллаб-қувватлашди. Бугунги кунда кўримсиз ҳолдаги ҳудуд обод ва хушманзара масканга айланган.

Ботирхон аканинг турмуш ўртоғи Райхан Тулегенова асли Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидан. Қайнота-қайноталарининг ҳолидан хабар олишга борганида конимехлик депутат куёв турли хил мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатларини совға сифатида олиб боради. Уларни таниш-нотаниш элдошларга улашганида хурсандчилигини кўрсангиз эди.

– Ота-боболаримиз, эр-хотиннинг тупроғи бир жойдан олинади, деб бежиз айтишмаган. Менинг ҳам ҳайвонларга меҳрим бўлакча. Бугунги кунда «Конимех-Саржал-Косай» маъсулияти чекланган жамияти бош чўпони бўлиб ишлаяп­ман. Маҳалла-кўйда одамлар мендан мол-ҳол бўйича маслаҳат олиб туришади. Билганларимни бажонидил ўргатаман. Билмаганларимни турмуш ўртоғимдан сўраб айтаман. Эримнинг депутат сифатидаги фаолияти менинг учун катта бир мактабга айланган, – дейди Райхан опа.

Дарҳақиқат, бугунги кун депутати бундан чорак аср олдингидан кескин фарқ қилади. Эндиликда фақат ҳисобот жадвалларини тўлдириш, шинам иш кабинетларида ўтириб вақт ўтказиш кетмайди. Депутат халқ орасида юриб улар билан яқиндан мулоқот қилиб, муаммоларни ўрганса ва унинг ечими учун бор имкониятларни ишга солса, ҳурмат-эътибор қозонади. Буни Ботирхон Кушкарбеков фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

 

Сардор ИСЛОМОВ,

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

🕔15:57, 21.05.2026 ✔48

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

🕔15:36, 15.05.2026 ✔68

Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

🕔09:14, 08.05.2026 ✔107

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

    Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

    ✔ 48    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

    ✔ 68    🕔 15:36, 15.05.2026
  • Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

    Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

    ✔ 107    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Биз учун энг катта ва  оғир сабоқ

    Биз учун энг катта ва оғир сабоқ

    Яқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.

    ✔ 89    🕔 09:05, 08.05.2026
  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 108    🕔 16:51, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар