Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Ишланма юқори молекулали ўсимлик моддалари кимёси лабораторияси мутахассислари томонидан яратилган. Олинган плёнкалар ташқи кўриниши ва механик хусусиятлари жиҳатидан синтетик полиэтилен плёнкаларга ўхшаш, бироқ табиат учун хавфсиз ҳисобланади.
Олимлар таъкидлашича, ушбу материаллар тупроқ ва сув муҳитида осон парчаланади ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайди. Шу боис уларни пластик чиқиндилар ҳажмини камайтиришда муҳим ечим сифатида кўриш мумкин.
Биоплёнкалар озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида қўллаш учун ҳам истиқболли деб баҳоланмоқда. Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида ишлаб чиқилгани, экологик хавфсизлиги ва инсон саломатлигига зарарсизлиги унинг амалий аҳамиятини оширади.
Мутахассислар фикрича, мазкур ишланма пластик чиқиндилар билан боғлиқ экологик муаммоларни камайтиришга хизмат қилиши, шунингдек, яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарор келажакни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин.
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔72
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔136
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔193
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил