Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Бир байт ва икки тақдир

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Бир байт  ва икки тақдир

Бири Шарқнинг маънавий чўққиси, иккинчиси Ғарб адабиётида инсон нафсининг фожиали тимсоли. Бир қарашда уларни боғлайдиган ҳеч қандай умумийлик йўқдек туюлади. Аммо ҳаётда шундай ҳақиқатлар борки, улар замон ва макон танламайди.

Навоийнинг биргина байти ана шундай ҳақиқатлардан биридир.

 

Табиатга ҳар неки одат бўлур,

Чу эскирди одат табиат бўлур.

 

Бу икки мисра фақат шеърий гўзаллик эмас, балки инсон табиатини очиб берадиган, тақдирларни тушунтириб берадиган ҳаёт қонунидир.

 

Одатдан туғилган қарамлик

Александр Иванович – Фёдор Достоевскийнинг «Қиморбоз» романидаги бош қаҳрамон. Оддий қиморбоз эмас, умид билан яшайдиган, тасодифга ишонадиган, «яна бир марта» деган ёлғон умид билан кун кечирадиган инсон.

Қимор унинг ҳаётига бирдан кириб келмаган.

Аввал бу – қизиқиш эди.

Кейин – одат.

Сўнг эса – эҳтиёж.

Бир куни катта ютуққа эришади. Аммо ўша ютуқ уни қимор қулига айлантириб, ўзига бутунлай асир қилади. Энди у пулни эмас, ўша ҳаяжонни, ўша лаҳзани, ўша умидни ту­йишни хоҳлайди. Казинога бориш унинг учун энди танлов эмас, мажбуриятга айланади.

Навоийнинг байтини эсласак, бу ҳолат жуда аниқ тушунтирилади: одати эскирди ва табиатига айланди.

Энди Иванович қимор ўйнамайди, у қимор билан яшайди. Унинг иродаси, ор-номуси, келажакка бўлган масъулияти шу одат ичида эриб кетади.

 

Одатдан туғилган камол

Алишер Навоий эса бутунлай бошқа йўлни танлаган. У ҳам одат қилган. Аммо бу одатлар тафаккур, илм, зикр, ҳақиқат излаш, сўз масъулияти эди. Навоийнинг Унга муҳаббати шунчаки эътиқод эмас узлуксиз ички меҳнат эди.

Унга олиб борувчи ҳар бир сабабни қадрлаш, ҳар бир йўлни муқаддас билиш Навоий ҳаётининг одатига айланган.

Навоий ҳар куни ўз қалбини тарбиялаган. Ҳар куни сўзга, фикрга, ниятга эътибор берган. Шу сабаб унинг одати эскириб, табиатга айланган.

Натижада Навоий шунчаки шоир эмас, балки маънавий мактаб бўлиб қолди. Унинг байтлари асрлар оша юракларга етиб бормоқда.

 

Ҳар кунлик танлов бутун умр натижаси

Инсон ҳар куни нимагадир вақт ажратади:

– кимдир китобга;

– кимдир телефонга;

– кимдир илмга;

– кимдир ибодатга;

– кимдир эса ўз нафсига.

Бир қарашда бу танловлар арзимас кўриниши мумкин. Аммо айнан шулар инсонни бунёд қилади ёки емиради. Одат ҳар куни такрорланадиган ўз танловларимиз. Бугунги танловлар эса келажакнинг асари.

Александр Иванович ҳар куни учун казинони танлади. Навоий эса тафаккурни. Натижада бири ўзини йўқотди, бири эса топди.

 

Турфа тақдирлар

Навоийнинг байти Иванович билан фақат адабий таққослаш орқали боғланмайди. Уларни боғлайдиган нарса инсоний ҳақиқат. Ҳаётда ким бўлишимиз истеъдодга эмас, ниятга эмас, ҳатто орзуларга ҳам эмас бугун касб қилган одатларимизга боғлиқ. Чунки вақт ўтади, ният сўнади, орзулар ўзгаради. Аммо одат қолади. Ва охир-оқибат, биз одат қилган нарсамизга айланамиз. Шунинг учун ушбу икки мисрани насиҳат эмас, огоҳлантириш ўлароқ қабул қилмоқ мақсадга мувофиқдир.




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔121

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔83

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔84

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 121    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 83    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 84    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 82    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 193    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар