Экология      Бош саҳифа

Қўриқхона ҳудудидаги қадимий карвонсарой ўрганилишини кутмоқда

Оролбўйи ҳудудлари сир-синоатларга тўла минтақа саналади. Олимлар бу ерларда турли йўналишларда изланишлар олиб боргани сайин кутилмаган ажойиб маълумотларни кашф этмоқда.

Қўриқхона ҳудудидаги қадимий карвонсарой  ўрганилишини кутмоқда

Академик С.П.Толстов «Қадимги Хоразм маданиятини излаб» монографиясида ҳаво шамолсиз кунлари, ҳатто денгиз тубида ҳар хил обидаларнинг равоқлари кўриниб туриши ҳақида ёзади. Бу эса бир замонлари бу ерларда одамлар билан гавжум шаҳар ва қалъалар кўп бўлганидан дарак беради. Бундай тарихий обидалар қолдиқларини Устюрт кенгликларида учратишингиз тайин. Ана шундай қадимий обидалардан бири «Белеули» карвонсаройи саналади.

Мазкур карвонсарой Марказий Осиёни Қуйи Волга бўйи ва жануби-ғарбий Европа давлатлари билан туташтириб келган Буюк Ипак йўлининг бир тармоғида жойлашган. ХIV асрга тегишли карвонсарой ўрта асрларда Орол-Каспий оралиғи, Устюрт кенглигидаги муҳим аҳамиятга эга обидалардан бири бўлган.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Марказий Устюртда XIII-XIV асрларда Буюк Ипак йўлининг тармоғи шаклланади. Бу тармоқ Олтин Ўрда хонлиги ва темурийлар даврида ривожланган савдо йўлларидан бирига айланади. «Белеули» карвон саройи ушбу аҳамиятли савдо йўлида асрлар бўйи тамаддунлар алоқаси учун хизмат қилиб келган.

Карвонсарой атрофида қудуқлар, сардобалар, қурилиш тошлари чиқарилган карьерлар ва ўрта аср, янги даврга оид қабристонлар мавжуд. Қабристонлардаги қабртошлар ва ундаги ёзув ҳамда нақшлар яхши сақланган.

«Белеули» карвонсаройи 19 та хона ва омборхоналардан иборат. Сарой тош деворларида палеографик ёзувлар, петроглиф-расмлар ҳам бор. Уларни шу ерга қўнган йўловчи, сайёҳ, савдогарлар ёзиб қолдирган. Уларнинг орасида эски лотин ҳарфларида битилган ёзувлар ҳам учрайди.

Ушбу тарихий обиданинг шарқ томонидаги тақирликда ҳовузсимон чуқурлик бор. У ерда июнь ойигача қор ва баҳорги ёмғир сувлари йиғилиб туради. Сайғоқлар ҳам шу ерга йиғилган сувдан ичади. Чўпонлар баҳор ойларида сувдан фойдаланиш учун шу ерга сурувларини ҳайдаб кўчиб келади. Ўтмиш замонларда ушбу чуқурликларга йиғилган сув карвон саройнинг атрофидаги саккизта сардобага тўпланган. Устюртда сув йиғишнинг бундан бошқа усули мавжуд эмас эди.

1972 йилгача «Белеули» карвонсаройининг аркасида Самарқанддаги «Шердор» мадрасасидаги каби иккита шернинг барелеф тасвирлари мавжуд бўлган. Кейинчалик улар номаълум йўловчилар томонидан олиб кетилган.

Ўтган асрнинг ўрталарида «Белеули» карвонсаройи атрофида археолог-олимларнинг академик С.П.Толстов бошчилигидаги «Хоразм» гуруҳи қазиш ишлари олиб борган. Бироқ бу ишлар маълум сабабларга кўра ниҳоясига етмай қолган.

Устюрт платосининг ноёб биологик хилма-хиллигини ишончли муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги қарорига мувофиқ Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфида «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ташкил қилинган эди. Қўриқхона Белеули, Алманбет, Чуруқ, Дуана, Жийдели ҳудудларидан иборат. Белеули ҳудудида жойлашган тарихий мерос ҳозирги вақтда давлат муҳофазасига олинган.

Айни пайтда «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудида ёввойи ҳайвонлар популяциясини тиклаш ва экологик сайёҳликни ривожлантириш мақсадида питомник ташкил қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу лойиҳа айнан «Белеули» карвонсаройига яқин жойда ривожлантирилади. Ҳозирги пайтда лойиҳа якунига етиш арафасида. Сайёҳлар дам олиши учун меҳмонхона, тарихий кўргазмалар хоналари ташкил қилинмоқда. Ҳозирги пайтда сайёҳлик объекти ёнида ҳайвонлар учун питомник тикланиш босқичида.

«Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 1074-километри бўйлаб бораркансиз, «Сайгачий» қўриқхонасининг Белеули ҳудудида ҳали тўлиқ ўрганилмаган қадимий иншоот қад ростлаб турганига гувоҳ бўласиз. Буюк ипак йўлидаги муҳим манзилгоҳлардан бири ҳисобланган бу эски карвонсарой Нукус шаҳридан роппа-роса 350 км олисда ўз сирларининг очилишини кутиб ётибди. Бу ерда қўриқхона ташкил қилиниши ва сайёҳлик ривожланаётгани эса ана ўша сирларнинг кашф этилишига замин яратади.

 

Азамат СУЛТАНОВ,

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма

қўриқхонаси 1-даражали инспектори




Ўхшаш мақолалар

Экологик барқарорлик  оила остонасидан  бошланади

Экологик барқарорлик оила остонасидан бошланади

🕔10:56, 24.03.2026 ✔21

«Eco_qulay» лойиҳаси асосчиси Севара Ғаниева билан суҳбат

Батафсил
Чиқиндиларни жамлашда  инновацион  ёндашув

Чиқиндиларни жамлашда инновацион ёндашув

🕔10:54, 24.03.2026 ✔20

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалигини таъминлаш, мусаффо иқлимга алоҳида эътибор қаратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

🕔14:42, 12.03.2026 ✔58

Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик барқарорлик  оила остонасидан  бошланади

    Экологик барқарорлик оила остонасидан бошланади

    «Eco_qulay» лойиҳаси асосчиси Севара Ғаниева билан суҳбат

    ✔ 21    🕔 10:56, 24.03.2026
  • Чиқиндиларни жамлашда  инновацион  ёндашув

    Чиқиндиларни жамлашда инновацион ёндашув

    Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалигини таъминлаш, мусаффо иқлимга алоҳида эътибор қаратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 20    🕔 10:54, 24.03.2026
  • Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

    Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

    Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

    ✔ 58    🕔 14:42, 12.03.2026
  • «Aбадий кимёвий моддалар»:  инсоният  янги хавф  қаршисида

    «Aбадий кимёвий моддалар»: инсоният янги хавф қаршисида

    Йигирманчи аср охирида инсоният олдида улкан экологик ҳалокат – озон қатламининг емирилиши хавфи пайдо бўлган эди. Ўшанда қабул қилинган тезкор қарорлар бизни қуёшнинг ҳалокатли радиациясидан асраб қолгандек туюлди. Аммо бугун маълум бўлишича, бир муаммони ҳал қилиш йўлида қўлланган моддалар янада мураккаб ва хавфлироқ «абадий кимёвий моддалар» муаммосини келтириб чиқарди.

    ✔ 48    🕔 14:39, 12.03.2026
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Мақсадимиз –    ҳар бир инсонни эшитиш»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Мақсадимиз – ҳар бир инсонни эшитиш»

    Бугунги кунда депутатлик назорати нафақат қонунлар ижросини ўрганиш, балки ҳудудлардаги энг оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топишнинг таъсирчан механизмига айланди.

    ✔ 72    🕔 15:39, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар