Давр нафаси      Бош саҳифа

Болалар ҳуқуқи, экологик барқарорлик ва хавфсизлик стратегияси – парламент диққат марказида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2026 йил 24 февралда бўлиб ўтган нав­батдаги йиғилишида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.

Болалар ҳуқуқи,  экологик барқарорлик  ва хавфсизлик стратегияси –  парламент диққат марказида

Кун тартибидаги масалалар, аввало, Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида атрофлича муҳокама этилиб, ҳар бир норма обдан чиғириқдан ўтказилди.

Экологик партия фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.

Давлат дастури доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, «яшил» иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш кўрсаткичлари атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилишда экологик йўналишда амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 265 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилгани, Оролбўйи ҳудудларида кенг кўламли яшил қопламалар барпо этилгани, саноат корхоналарида чиқиндилар ва атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш бўйича чоралар кўрилгани қайд этилди.

Республика бўйича жами 155 та туман ва шаҳарларда «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари» барпо этилди. Бундан ташқари, туман ва шаҳарларда 475 км узунликдаги «Сояли сайр кўчалари», 378 км узунликдаги соғломлаштириш йўлаклари ташкил этилиши аҳоли учун қулай атроф-муҳит яратиш билан бирга, уларда соғлом турмуш тарзининг шаклланишини янада кучайтирмоқда.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий мониторинг станцияларини ўрнатиш, ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Фракция аъзолари ҳисоботни муҳокама қилиш жараёнида «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш, саноатда энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улушини кўпайтириш орқали чуқур институционал ислоҳотлар билан уйғунлаштирилиши лозимлигини таъкидлашди.

Муҳокамалар чоғида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, қабул қилинган дастурий ҳужжатлар ижросининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш, экологик натижаларнинг узоқ муддатли самарадорлигини таъминлаш ҳамда жойларда ижро интизомини янада кучайтириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.

Фракция аъзолари «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш мамлакатнинг барқарор ривожланиши, экологик хавфсизликни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини қўллаб-қувватлашди.

Қуйи палата мажлисининг марказий мавзуларидан бири сифатида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2025 йилдаги ҳисобот маърузаси кўриб чиқилди. Бу йўналишда «ҳаммаси яхши» ёки «ҳаммаси ёмон» дейиш осон, бироқ маърузадаги асосий сигнал бошқача: болалар масаласи давлат сиёсатида устувор йўналишга айланиб, тизимли назорат ва қонун устуворлигини таъминлаш ишлари янги босқичга кўтарилган.

Рақамларга мурожаат қилинса, 2025 йилда Омбудсманга жами 1 934 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 42 таси бевосита болаларнинг ўзлари томонидан юборилгани диққатга сазовордир. Ҳуқуқбузарликлар юзасидан 36 та таъсир чораси, жумладан, огоҳлантиришлар, тақдимномалар ва суд ҳужжатларига протестлар қўлланган. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 19 та жиноят ва 26 та маъмурий иш қўзғатилгани соҳадаги назорат кучайганидан далолат беради. Шу билан бирга, 403 млн 745 минг сўм алимент қарздорлиги ундирилишига кўмаклашилгани ҳамда 52 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ID карталар бепул расмийлаштирилгани амалий натижа сифатида қайд этилди. Йил давомида болалар ҳуқуқларига оид 6 та қонун, 8 та Президент фармони ва 6 та қарор қабул қилиниб, ҳуқуқий база янада мустаҳкамланди. Эндиги вазифа эса ушбу нормаларнинг мактаб, маҳалла ва оилада бола манфаатига хизмат қилишини таъминлашдан иборатдир.

– Муҳокамалар жараёнида болаларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, оилавий муҳитда яшаш ҳамда зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди, – дейди фракция аъзоси Наврўз Юсупов. – Шундан келиб чиқиб, бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида қонунчилик ижроси устидан парламент назоратини янада кучайтириш, мутасадди давлат органлари масъулиятини ошириш, айниқса болаларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом ва хавфсиз муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги билдирилди.

Парламент мажлиси кун тартибидаги яна бир муҳим масала – ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Экологик партия депутатларининг алоҳида диққат марказида бўлди. Мазкур ташаббус нафақат соҳани тартибга солиш, балки биохилма-хилликни сақлаш ва назорат механизмларини шаффофлаштиришга хизмат қилади. Янги тартибга кўра, овчилик йўлланмалари эндиликда махсус электрон дастур орқали берилади, бу эса мавсумий ёки бир марталик ов ҳуқуқини расмийлаштиришни аниқ ва назорат остида амалга ошириш имконини беради. Ов қилиш фақат овчилик хўжаликларига бириктирилган ҳудудларда амалга оширилиши белгиланаётгани ёввойи ҳайвонларни асраш ва кўпайтиришга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Депутатлар ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал кўриб чиқишди. Бу ерда асосий урғу фожиа содир бўлгач айбдорни қидиришга эмас, балки аввалдан хавфни камайтиришга қаратилган. Лойиҳада бино тоифасига қараб техник талаблар қаттиқлаштирилиши, хусусан, ёнувчан қурилиш материалларидан фойдаланишни тақиқлаш меъёрлари киритилмоқда. Энг муҳим янгиликлардан бири сифатида «айбдордан қўшимча товон ундириш» (tort law) институтининг жорий этилиши бўлди, бу эса масъулиятни формал эмас, балки таъсирчан бўлишини таъминлайди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги аудити тартиби йўлга қўйилиб, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари, уй бошқарув органлари ҳамда масъул шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланди.

Газ хавфсизлиги ва аудитдаги сохталикларга қарши чоралар ҳам кучайтирилиб, ёлғон хулоса берганлик учун жавобгарлик механизмлари белгиланди. Муҳокама давомида депутатлар мавзу фақат тақиқ ва жазодан иборат бўлмаслиги, балки фожиаларнинг олдини олиш учун қонун билан бирга моддий-техник таъминот ҳам бир вақтда ишлаши кераклигини алоҳида таъкидладилар. Масъуллар иккинчи ўқишга қадар барча эътироз­ларни инобатга олиб, қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга келишиб олишди.




Ўхшаш мақолалар

Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

🕔11:04, 24.03.2026 ✔29

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

🕔10:58, 24.03.2026 ✔26

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
Депутатлар олдига сайловчилар қўйган  40 та масала

Депутатлар олдига сайловчилар қўйган 40 та масала

🕔14:48, 12.03.2026 ✔167

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Рег­ламентига мувофиқ, 2026 йил 26 – 28 февраль кунлари Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайлов округларида сайловчилари билан навбатдаги учрашувларини ўтказди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб Экофракциянинг 13 нафар аъзоси аҳоли билан мулоқот қилишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 29    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 26    🕔 10:58, 24.03.2026
  • Депутатлар олдига сайловчилар қўйган  40 та масала

    Депутатлар олдига сайловчилар қўйган 40 та масала

    Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Рег­ламентига мувофиқ, 2026 йил 26 – 28 февраль кунлари Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайлов округларида сайловчилари билан навбатдаги учрашувларини ўтказди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб Экофракциянинг 13 нафар аъзоси аҳоли билан мулоқот қилишди.

    ✔ 167    🕔 14:48, 12.03.2026
  • Маҳаллий  Кенгашларда  муҳим ислоҳотлар Қонун янада  такомиллашадиган  бўлди

    Маҳаллий Кенгашларда муҳим ислоҳотлар Қонун янада такомиллашадиган бўлди

    Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан янгилаш, уларни чинакам халқ овозига айлантириш устувор вазифага айланди.

    ✔ 173    🕔 14:48, 12.03.2026
  • Халқ билан юзма-юз:  депутатлар  ҳудудлардаги  реал муаммолар ечимига  эътибор қаратмоқда

    Халқ билан юзма-юз: депутатлар ҳудудлардаги реал муаммолар ечимига эътибор қаратмоқда

    Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янгиланиш даврида ёшлар нафақат келажак эгалари, балки ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи, жамиятнинг энг фаол ва изланувчан қатлами сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 224    🕔 15:48, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар