Янги поликлиника Қувада намуна кўрсатмоқда
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш бугунги ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.
БатафсилСоғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш бугунги ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Президентимизнинг соҳани такомиллаштиришга оид тегишли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда тумандаги 3-сон оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида асосий эътибор тиббий хизмат кўрсатиш сифати, рақамли технологияларнинг жорий этилиши ва беморлар учун яратилган шарт-шароитларга қаратилди. Мазкур поликлиника давлат раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган долзарб «90 кунлик» дастури доирасида ажратилган 1,5 миллиард сўм маблағ ҳисобидан капитал таъмирланиб, замонавий талаблар асосида мутлақо янги қиёфага келтирилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу муассаса туманда биринчилардан бўлиб синов тариқасида «DMED» ягона электрон тизимига ўтказилган бўлиб, бу тизимнинг ишлаш жараёни депутатлар томонидан алоҳида кўздан кечирилди.
Рақамлаштириш жараёни фуқароларни рўйхатга олиш, электрон навбат тузиш ҳамда тиббий маълумотларни хавфсиз сақлашда юқори самарадорлик кўрсатмоқда. Соҳа ходимлари билан кечган мулоқотда қайд этилганидек, янги тизим нафақат навбат кутиш вақтини қисқартирган, балки тиббий маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш имконини ҳам бермоқда. Депутатлар поликлиникадаги шарт-шароитларни кўздан кечириш билан бирга, тиббиёт ходимларининг соҳани янада ривожлантиришга оид таклиф ва муаммоларини ҳам тингладилар. Бу каби ўрганишлар соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини назорат қилиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш бугунги ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.
БатафсилАка-ука Ғафур ва Ғулом Эшчановларни юртимизда танимайдиган одам бўлмаса керак. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари бўлган бу жўровоз санъаткорлар ташриф буюриб, файз киритмаган байрам ва тантаналар деярли йўқ ҳисоби.
БатафсилБугун экологик муаммолар нафақат табиат, балки жамиятнинг маънавий қиёфасига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли ёш авлод қалбида она заминга нисбатан меҳр ва масъулият ҳиссини уйғотиш – энг долзарб вазифа.
Батафсил