Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.
Аввало, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида кун тартибидаги ушбу масалалар юзасидан партиянинг позицияси шакллантирилди. Қонун лойиҳаларини маромига етказиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этиш, ҳарбий ҳаракатларда иштирокни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш, шахснинг ўзи содир этган ҳуқуқбузарлигини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида тарқатиш, шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида хатланган мулк билан боғлиқ қонунга хилоф ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Депутатлар томонидан кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва потенциал хавфли объектларнинг саноат хавфсизлиги йўналишидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси бўлди.
Янги саноат тармоқларининг ривожланиши, юқори хавфли технологияларнинг жорий этилиши, шунингдек, авариялар ва бахтсиз ҳодисалар таҳлили мазкур соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда. Шу боис 2006 йилда имзоланган амалдаги қонун тўлиқ қайта ишлаб чиқилиб, уни янгиланган тарзда қабул қилиш назарда тутилмоқда.
– Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар саноат хавфсизлигига оид қонунчиликни янада такомиллаштиришга, хавфли ишлаб чиқариш объектлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи субъектларнинг масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади, – дейди Экологик партия фракцияси аъзоси Ойбек Раҳимов.
Лойиҳада хавфли ишлаб чиқариш объектлари ёки потенциал хавфли объектларда саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назорати институти мустаҳкамланмоқда.
Мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала – истеъмолчиларни молиявий хатарлардан ҳимоя қилиш ҳамда кредит ва микрокредит хизматлари рекламасини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди. Унда молиявий хизматлар, хусусан, микрокредитлар рекламасини янада тартибга солиш, истеъмолчиларни молиявий хатарлар тўғрисида олдиндан огоҳлантиришга қаратилган қўшимча нормалар киритиш назарда тутилмоқда.
Муҳокама давомида Экологик партия фракцияси аъзолари томонидан айрим нормалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи – депутатлар муҳокамасида
🕔11:04, 24.03.2026
✔28
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик
🕔10:58, 24.03.2026
✔24
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил
Депутатлар олдига сайловчилар қўйган 40 та масала
🕔14:48, 12.03.2026
✔165
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, 2026 йил 26 – 28 февраль кунлари Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайлов округларида сайловчилари билан навбатдаги учрашувларини ўтказди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари бўйлаб Экофракциянинг 13 нафар аъзоси аҳоли билан мулоқот қилишди.
Батафсил