Бугунги кунда давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот нафақат фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, балки жойлардаги муаммоларга реал ва қонуний ечим топишнинг энг самарали механизмига айланди. Ҳар бир тингланган мурожаат замирида инсон тақдири ва унинг эртанги кунга бўлган ишончи мужассамдир.
Кўкдала аҳолиси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаевнинг келишини эшитиб бир қатор саволларни тайёрлаб қўйишган эди. Фракция раҳбари депутат Ноиба Иноятова билан биргаликда туман аҳолисини обдан тинглашди. Депутатлар тумандаги Халқ қабулхонасида фуқароларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиб, мутахассисларнинг мурожаатлар билан ишлаш жараёнини диққат билан таҳлил қилдилар. Самимий суҳбат давомида ечим топилмаган масаланинг ўзи қолмади.
Айниқса, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳудудий инфратузилмани яхшилаш борасидаги масалалар диққат марказида бўлди. Маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари иштирокида ўтган ўрганишларда тизимни рақамлаштириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнидаги айрим техник камчиликлар танқидий кўриб чиқилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
– Бугунги сайловчининг онгу тафаккури баланд, биргина масалани ҳал этишни эмас, аксинча тизимли тарзда ечим топилишини истайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Шунга яраша, сайловчи талаби ҳам майда эмас, депутатлар билан шунчаки учрашиб кетишмайди. Бу эса, бизга, Экологик партия фракциясига алоҳида масъулият юклайди. Чунки сайловчилар қўяётган масалаларнинг аксарияти партиямиз дастурий масадларида ўз ифодасини топган.
Халқ дардига ечим
🕔15:37, 15.05.2026
✔73
Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
Батафсил
Мирзачўлда веломарафон
🕔17:57, 16.04.2026
✔138
Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил
Амирсой томон йўл: тоғ бағрида бир кун
🕔17:51, 16.04.2026
✔136
Тонг пайти Тошкентдан чиқиб, Бўстонлиқ тумани томон йўл оламиз. Шаҳардан узоқлашган сари бинолар камайиб, йўл четларида дарахтлар кўпайиб боради. Ғазалкентдан ўтгач, йўл торайиб, тоғлар аста-секин яқинлаша бошлайди.
Батафсил