Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.
Айниқса, табиий ёғингарчилик сувларини йиғиш ва ундан деҳқончиликда фойдаланиш борасидаги халқона тажрибаларни илмий ва амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида маҳаллий аҳолининг ёмғир сувидан фойдаланиб, сувсиз ҳудудларда дарахт ва доривор каврак ўсимлигини етиштириш борасидаги ноёб тажрибасини ўрганди. Қодир бахши Раҳимов номли маҳалланинг «Қуридаҳна» қишлоғи хонадонларида сув йиғиш тизимлари ва ундан суғоришда фойдаланиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
«Деҳқонободлик юртдошларимизнинг ёмғир сувини қадрлаб, ундан унумли фойдаланаётгани – бу ҳақиқий экологик масъулият намунаси. Биз ёмғир ва қор сувларини исроф қилмай, уларни махсус резервуарларда жамлашни ва мана шундай «яшил воҳа»лар яратишни бутун мамлакат бўйлаб тарғиб қилишимиз керак. Бу нафақат табиатни асраш, балки аҳоли даромадини оширишнинг ҳам самарали йўлидир», – дея таъкидлади Абдушукур Ҳамзаев.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил