«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нафақат табиатни асраш, балки халқимизнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу эзгу ташаббус доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Хусусан, Андижон шаҳрида ўтказилган галдаги экологик акция ҳақиқий умумхалқ ҳашарига айланиб кетди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этди.
Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ходимлари, «Ёш экологлар» қаноти аъзолари ҳамда «Экология ва саломатлик» аёллар клуби вакилларининг ташаббускорлиги таҳсинга лойиқ. Кўнгилли ёшлар бирлашиб, шаҳарнинг белгиланган ҳудудларида янги яшил майдонлар барпо этиш, мавжудларини ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшишди.
Тадбир давомида ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган юзлаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Таъкидлаш жоизки, бу галги кўчат экиш ишларида ҳар бир ниҳолнинг кейинги парвариши, суғориш тизими ва муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу каби амалий саъй-ҳаракатлар вилоятнинг экологик ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун мусаффо ҳаво ва қулай микроиқлим яратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔61
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔87
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔118
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил