Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
Чегара ҳудуддаги тиббиёт маскани
Қува туманининг қўшни Қирғизистон билан чегарадош, кўп миллатли аҳил аҳоли яшайдиган ҳудудида жойлашган 3-оилавий поликлиника бугун замонавий қиёфа касб этган. Ушбу масканга бошчилик қилаётган, Экологик партиядан халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутати Одинахон Орипова учун ҳар бир бемор дарди – ўз яқинининг ташвишидек гап.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган «90 кунлик» дастури доирасида поликлиника учун 1,5 млрд сўм маблағ ажратилгани тиббиёт маскани ҳаётида янги саҳифа очди. Муассаса капитал таъмирланиб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Энг муҳими, соҳага рақамлаштириш жараёнлари кириб келди: туманда биринчилардан бўлиб жорий этилган DMED электрон тизими узун навбатларга чек қўйди. Эндиликда одамлар сарсон бўлмай, шаффоф ва тезкор тиббий хизматдан фойдаланишмоқда.
Ваъда эмас, амалий натижа
Одинахон Абдуллаевнанинг депутатлик фаолияти фақатгина расмий йиғилишлардан иборат эмас. У кўпроқ «Баҳор», «Ўрабоши», «Сойкелди», «Мустақиллик», «Янги обод» каби маҳаллаларнинг чанг кўчаларида, одамларнинг хонадонларида бўлишни афзал кўради.
«Халқ бизга ишониб овоз бердими, демак, уларнинг иссиқ-совуғига жавобгармиз», – дейди депутат аёл.
Ушбу маҳаллаларда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар – эскирган трансформаторлар, чироқ ўчишлари, ичимлик сув тақчиллиги депутатлик сўровлари ва тинимсиз саъй-ҳаракатлар натижасида ечимини топмоқда. Айниқса, «Баҳор» маҳалласидаги «Қайрағоч», «Учтол» ва «Мой» кўчаларининг жами 10 километрдан зиёд қисмига асфальт ётқизиш, пиёдалар йўлакчалари барпо этиш ишлари қишлоқ аҳли учун ҳақиқий байрамга айланди.
Сув келтирган элда азиз
Қуванинг юқори қисмида яшовчи аҳоли учун энг катта орзу – тоза ичимлик сув эди. 2026 йилнинг апрель ойи бу қишлоқ аҳли учун тарихий сана бўлиб қолди. Депутат Одинахон Орипованинг ташаббуси билан «Учтол» кўчасида 3000 метрли янги тармоқ тортиш, «Мой» кўчасида эса замонавий сув иншооти («башня») ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бу нафақат турмуш фаровонлиги, балки ҳудуддаги экологик барқарорлик ва санитария-эпидемиологик осойишталик демакдир.
Шунингдек, депутатнинг аралашуви билан:
39-умумтаълим мактабида бошланғич синфлар учун янги ўқув хоналари қурилмоқда;
чекка ҳудуддан қатновчи ўқувчилар учун махсус автобус қатнови йўлга қўйилди;
маҳалла гузарлари қайта таъмирланиб, маърифат маскани – кутубхоналар барпо этилмоқда.
Табиат – келажак омонати
Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида Одинахон Абдуллаевна «Яшил макон» лойиҳасига ҳам алоҳида меҳр билан ёндашади. У шунчаки кўчат экиш эмас, балки унинг кўкариши, суғориш тизими ва парвариши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатган. Ҳудуддаги оқава сувлар ва чиқиндиларни бошқариш масалалари депутатнинг доимий назоратида.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Одинахон Орипова каби депутатлар фаолияти «Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойилнинг амалдаги ифодасидир. Оила саломатлиги, фарзандлар таълими ва она табиат муҳофазаси бир нуқтада бирлашган жойда, албатта, барака ва ривожланиш бўлади.
Баҳромжон МАДУМАРОВ,
ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши бош мутахассиси
Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…
🕔09:04, 08.05.2026
✔16
Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
Батафсил
Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
🕔10:53, 24.03.2026
✔155
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида
🕔16:45, 26.02.2026
✔184
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
Батафсил