Иқлим      Бош саҳифа

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, келгуси ўн йилликда денгиз сезиларли даражада саёзлашиши мумкин. Унинг қирғоғи чекиниши сунъий йўлдош тасвирларида, янги пайдо бўлган қумлоқларда ҳамда қирғоқдан узоқлашиб қолаётган портлар ва балиқчилар қишлоқларида яққол кўзга ташланган. Олимлар сув сатҳи келгуси 50 йил давомида ҳам сезиларли даражада пасайишда давом этишини тахмин қилмоқда.

Бу ҳолат Каспий денгизи қирғоғида яшовчи миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзи ва иқтисодий фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Денгиз сатҳининг пасайиши оқибатида портлар қирғоқдан узоқлашиб, юк ташиш ва савдо жараёнлари мураккаб­лашмоқда. Балиқчилик билан шуғулланувчи аҳоли эса балиқ захираларининг камайиши ва балиқ овлаш ҳудудларининг ўзгариши туфайли даромад йўқотиш хавфи билан юзлашиши мумкин. Бундан ташқари, янги очилиб қолаётган қуруқлик майдонлари чанг ва туз бўронларининг кўпайишига сабаб бўлиб, бу атроф-муҳит ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.

Каспий денгизининг қисқариши экологик муаммоларни ҳам кескинлаштирмоқда. Денгиз кўплаб ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларга бошпана ҳисобланади. Хусусан, Каспий дунёда сақланиб қолган осётр (бакрабалиқ) балиқларининг қарийб 90 фоизига яшаш муҳити яратади. Айнан шу балиқлардан қимматбаҳо қора икра олинади. Осётрлар ҳаёт циклининг муҳим қисмида денгиздан дарёларга сузиб ўтиб, у ерда тухум қўяди. Бироқ, сув сатҳининг пасайиши туфайли бу балиқларнинг кўпайиши учун зарур бўлган дарё дельталарига етиб бориши тобора қийинлашмоқда. Оқибатда осётрларнинг табиий кўпайиш жараёни хавф остида қолмоқда. Мутахассислар бу жараён давом этса, Каспий экотизимининг мувозанати издан чиқиши ва денгизнинг биологик бойликлари сезиларли зарар кўриши мумкинлигини айтган.

«Кўп одамлар учун Каспий денгизи уларнинг кимлиги, хотираси, анъаналари ва турмуш тарзининг бир қисмидир», дейди Озарбайжон Президентининг иқлим масалалари бўйича вакили идорасининг катта маслаҳатчиси Фаиг Муталлимов.

Маълумот учун, Каспий денгизи Европа ва Осиё оралиғида жойлашган бўлиб, дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланади. У Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон ва Озарбайжон қирғоқларини ювиб туради. Каспийнинг майдони тахминан 371 минг квадрат километрни ташкил этади ва у Ер юзидаги энг катта кўл саналади. Океанлар билан табиий боғланишга эга бўлмагани сабабли географик жиҳатдан кўл ҳисобланганига қарамай, улкан ҳажми ҳамда шўр суви туфайли «денгиз» номи билан аталади.




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔19

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔68

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 19    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 66    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 68    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 73    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 66    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар