Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.
Иссиқдан ҳимояланиш учун кимдир кондиционерли хонага ўзини уради, кимдир соядан паноҳ излайди, яна кимдир ишини кечқурунга қолдиради.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда. Иссиқдан ҳимояланиш учун кимдир кондиционерли хонага ўзини уради, кимдир соядан паноҳ излайди, яна кимдир ишини кечқурунга қолдиради.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда. Иссиқдан ҳимояланиш учун кимдир кондиционерли хонага ўзини уради, кимдир соядан паноҳ излайди, яна кимдир ишини кечқурунга қолдиради.
Аммо бундай танлов ҳаммада ҳам йўқ. Минглаб қурувчилар, йўл таъмирловчилар, ободонлаштириш ходимлари, электр тармоқлари ходимлари, курьерлар ва бошқа касб эгалари жазирама қанчалик кучаймасин, очиқ осмон остида ишлашда давом этади. Ҳарорат 45 даражадан ошган пайтда ҳам улар учун иш куни одатдагидек давом этяпти. Ана шу ерда оддий, аммо муҳим савол туғилади: бундай шароитда ишчининг соғлиғи ва ҳаётини ким ҳимоя қилади?
Фавқулодда вазиятдан одатий реалликка
Бугун бу савол ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Чунки иқлим ўзгариши туфайли ёз фасли тобора узоқроқ ва иссиқроқ бўлиб бормоқда. Бир неча йил олдин фавқулодда вазият ҳисобланган ҳарорат бугун одатий ҳолга айланяпти. Жазирама энди бир неча кунлик ноқулайлик эмас, балки ҳафталаб давом этадиган меҳнат шароитига айланган.
Шифокорлар юқори ҳарорат инсон организмига салбий таъсир қилишини кўп бора таъкидлаган. Иссиқда тана тез сувсизланади, юрак-қон томир тизимига юклама кескин ортади, қон қуюқлашади. Бунинг оқибатида иссиқ уриши, ҳушдан кетиш, юрак хуружи ёки инсульт хавфи ошади. Айниқса, кун бўйи қуёш остида жисмоний меҳнат қилаётган ишчилар энг катта хавф остида қолади.
Тавсия ва мажбурият ўртасида
Айнан шу нуқтада қонунчиликдаги бўшлиқ кўзга ташланади. Амалдаги Меҳнат кодексида ҳаво ҳарорати маълум даражадан ошганда иш вақтини қисқартириш, ишни вақтинча тўхтатиш ёки иш берувчининг қўшимча мажбуриятлари ҳақида аниқ нормалар мавжуд эмас.
Санитария қоидаларида очиқ майдонда ишлаш учун тавсия этилган ҳарорат чегаралари келтирилган. Лекин тавсия билан мажбурият ўртасида катта фарқ бор. Тавсия бажарилмаса, бунинг учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ.
Натижада ишчининг ҳаёти ва соғлиғи қонун кафолатига эмас, кўпроқ иш берувчининг масъулиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Виждонли иш берувчи иш вақтини ўзгартиради, сув ва дам олиш шароитини яратади. Бошқаси эса бундай қилмаслиги ҳам мумкин. Бир хил ҳарорат, бир хил хавф, аммо мутлақо турлича ёндашув. Инсон ҳаёти эса бундай тафовутларга боғлиқ бўлмаслиги керак.
Қоғоздаги ҳуқуқ
Қонунчиликда ходим ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ишни бажаришни рад этишга ҳақли экани белгиланган. Бироқ амалиётда бу норма қанчалик ишлайди? 40 даража иссиқда ишлаётган оддий ишчи «бу шароитда ишламайман», дея оладими? Бундай қарордан кейин унинг иш ўрни ёки иш ҳақи сақланиб қолишига ким кафолат беради? Айнан мана шу саволлар амалдаги нормаларнинг қоғозда ва ҳаётда турлича ишлаётганини кўрсатади.
Муаммо шундаки, иқлим ўзгарди, аммо меҳнат муносабатларини тартибга солувчи нормалар бу ўзгаришларга етиб келгани йўқ. Жазирама бугун фавқулодда ҳолат эмас, ёз фаслининг одатий қисмига айланди. Демак, унга нисбатан муносабат ҳам ўзгариши керак.
Иқлим ўзгарди, навбат қонунларга
Қонунчиликда очиқ майдонда ишлаш учун максимал ҳарорат чегараси аниқ белгиланиши, ҳарорат ошгани сари иш вақтини қисқартириш механизми жорий этилиши, иш берувчиларнинг ходимларни ичимлик сув, сояли дам олиш жойи ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш мажбурияти қатъий мустаҳкамланиши зарур. Энг муҳими, бу талабларни бажармаганларга нисбатан жавобгарлик механизми ишлаши керак.
Қонун инсонни энг қулай шароитда эмас, айнан энг оғир вазиятда ҳимоя қилиши билан қадрлидир. Агар жазирама остида ишлаётган одам ўзини ҳимояланган ҳис қилмаса, демак, муаммо фақат ҳавонинг исиб кетганида эмас. Бу – қонунчиликнинг ҳам бугунги иқлим шароитига мослаша олмаётганидан далолат.
Шаҳруза САТТОРОВА
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔47
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔94
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил
Шўрланиш – Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси
🕔10:52, 30.07.2026
✔107
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда ерларнинг шўрланиши ва сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши экологик ҳамда ижтимоий жиҳатдан жиддий муаммога айланмоқда.
Батафсил