Экология      Бош саҳифа

Қай бири экологияга зарарсизроқ: қоғоз ёки елим пакет?

Пластик эса нефть ёки табиий газ маҳсулоти бўлса-да, уни ишлаб чиқариш жараёнида нисбатан камроқ ресурс талаб этилади.

Қай бири экологияга зарарсизроқ: қоғоз ёки елим пакет?

Дўкон харидларини жойлаётганда кўпчилигимиз ўйлаб ўтирмасдан қоғоз пакетни танлаймиз ва ўзимизни табиатга фойда келтиргандек ҳис қиламиз. Кўз олдимизда қоғоз экологияга зарарсиз, пластик эса табиатнинг ашаддий душманидек гавдаланади. Аммо атроф-муҳит ва экология масаласи биринчи қарашда кўринганидек оддий ва бир ёқлама эмас.

«Табиат учун қоғоз пакет ҳар доим пластикдан кўра хавфсизроқ» деган қараш аслида кенг тарқалган мифлардан биридир. Атроф-муҳитга қайси бири камроқ зарар етказиши буюмнинг нимадан ясалганига эмас, балки у қандай ишлаб чиқарилгани, неча марта ишлатилгани ва охирида қандай утилизация қилинганига боғлиқ.

 

Яширин харажатлар

Қоғоз табиий манбадан олингани учун автоматик равишда «зарарсиз» деб ҳисобланади. Лекин бир дона қоғоз пакетни тайёрлаш учун минглаб дарахтлар кесилади, ҳаддан ташқари кўп сув ва энергия сарфланади. Пластик эса нефть ёки табиий газ маҳсулоти бўлса-да, уни ишлаб чиқариш жараёнида нисбатан камроқ ресурс талаб этилади. Демак, «қоғоз табиий, шунинг учун бутунлай зарарсиз» деган қараш тўлиқ тўғри эмас.

Бундан ташқари, ташиш ва логистика босқичини ҳам унутмаслик лозим. Қоғоз пакетлар пластикка қараганда сезиларли даражада оғир ва ҳажмлидир. Уларни дўконларга етказиб бериш учун кўпроқ транспорт, демакки, кўпроқ ёқилғи ва ҳавога чиқариладиган заҳарли газлар талаб этилади. Пластик пакетнинг асосий афзалликларидан бири эса айнан унинг енгиллиги ва кам жой эгаллашидадир.

 

Қайта фойдаланиш ва чиқинди муаммоси

Экологик нуқтаи назардан энг муҳим жиҳат – пакетни неча марта ишлатишимизда. Экологик муаммо манбаи маҳсулотнинг хомашёсида эмас, балки бир марталик одатларимизда намоён бўлади. Бир марталик қоғоз пакетни ҳам, пластикни ҳам бир марта ишлатиб чиқиндига ташлаш табиат учун бирдек оғир юкламага айланади.

Пластикнинг асосий хавфи унинг атроф-муҳитда юзлаб йиллар давомида парчаланмаслиги, сув ва тупроқни ифлослантиришидадир. Қоғоз эса биологик жиҳатдан осон парчаланади ва қайта ишланиши мумкин. Аммо бу ерда ҳам муҳим бир шарт бор: қоғоз пакет чиқиндихонада озиқ-овқат қолдиқлари остида кўмилиб қолмай, тоза ҳолда қайта ишлов тизимига тушиши керак. Акс ҳолда, у ҳам парчаланиш жараёнида иссиқхона газларини ажратиб чиқаради.

 

Қай бирини танлаган маъқул?

Энг тўғри савол «Қоғозми ёки пластикми?» эмас, балки «Қайси вариантни камроқ истеъмол қилиб, кўпроқ қайта ишлатишимиз мумкин?» деган масаладир. Экологик нуқтаи назардан энг оқилона ва тўғри ечим – бир марталик пакетлардан (қоғоз бўлса ҳам, елим бўлса ҳам) бутунлай воз кечиш ва ўзимиз билан доимо мустаҳкам, кўп марта ишлатиладиган мато сумкаларни (эко-сумка) олиб юриш.

Хулоса қилиб айтганда, қоғоз пакет бутунлай «экологик тоза» дегани эмас, пластик ҳам ҳар доим энг ёмон танлов бўлавермайди. Энг муҳими – истеъмолни камайтириш, қайта-қайта фойдаланиш ва чиқиндиларни тўғри утилизация қилиш.

Ҳурматли муштарий, сиз дўконга борганда қайси пакетни танлайсиз: қоғоз, пластик ёки кўп марта ишлатиладиган мато халтами?

Фикрингизни таҳририятимизнинг Telegram манзили (@oilatabiat)га ёзиб юборинг, энг қизиқарли мулоҳазалар газетaмизнинг кейинги сонида эълон қилинади.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔60

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔58

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар