Экология      Бош саҳифа

Ўзбекистон халқаро экологик мулоқотда иштирок этади

Ўзбекистон БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси доирасидаги глобал кун тартибини амалга оширишдаги иштирокини изчил мустаҳкамлаб бормоқда.

Ўзбекистон халқаро  экологик мулоқотда  иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси делегацияси 2026 йил 17-28 август кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида «Ерларни тиклаш – Умидни тиклаш» шиори остида бўлиб ўтадиган БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференциясининг 17-сессияси (COP17) да иштирок этади.

 

 

Бўлажак конференция ерлар деградация­сининг олдини олиш, чўлланишга қарши курашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ҳамда табиий ресурсларни барқарор бошқариш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган энг йирик халқаро майдонлардан бири бўлади. Тадбирда турли мамлакатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, молиявий институтлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистон БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси доирасидаги глобал кун тартибини амалга оширишдаги иштирокини изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Хусусан, 2023 йилда Самарқанд шаҳрида илк бор Конвенциянинг (CRIC-21) бажарилишини кўриб чиқиш бўйича қўмитасининг 21-йиғилиши ўтказилиб, у деградацияга учраган ерларни тиклаш ва ер деградацияси нейтрал балансига эришиш масалаларини муҳокама қилиш бўйича муҳим халқаро майдонга айланди.

Яна бир муҳим воқеа UNCCD Котибиятининг махсус лойиҳаси ҳисобланган «Ипак йўли карвони» халқаро экспедициясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлди. 2026 йил июнь ойида Самарқандда ўтказилган Глобал экологик жамғарма (GEF) VIII Ассамблеяси доирасида лойиҳа иштирокчилари суратга олиш миссияси билан мамлакатимизга ташриф буюриб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли экологик ислоҳотлар, жумладан, Оролбўйи экотизимини тиклаш ҳамда ер деградациясига қарши курашиш бўйича лойиҳалар билан яқиндан танишишди.

COP17 доирасида Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий павильонини намойиш этади. Мазкур павильон мамлакатимизнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва деградацияга учраган ерларни тиклаш борасидаги ютуқларини намойиш этувчи майдон бўлади.

Павильон ташриф буюрувчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва миллий экологик ташаббуслар, жумладан, «Яшил макон», «Тоза ҳаво», «Экологик маданият», «Бионасл», «Чиқиндисиз ҳудуд» лойиҳалари, шунингдек галофит боғларини барпо этиш, Орол денгизининг қуриган тубида яшил қоплам яратиш, қурғоқчил ҳудудларда барқарор ўрмонзорлар барпо этиш ҳамда экотизимларни тиклашга қаратилган бошқа лойиҳалар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Конференциянинг ишбилармонлик дас­тури доирасида ялпи мажлислар, юқори даражадаги вазирлар мулоқотлари, мавзули форумлар ва параллел тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирларда ер деградацияси, табиий ресурсларни барқарор бошқариш, экотизимларни тиклаш, қум ва чанг бўронларига қарши курашиш ҳамда ер деградацияси нейтрал балансига эришиш йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

COP17 давомида Ўзбекистон делегацияси чўлланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган қатор халқаро ва минтақавий ташаббусларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Улар қаторига Осиё чўлланишга қарши курашиш марказлари тармоғини ташкил этиш, қурғоқчил ҳудудлар учун Самарқанд иқлим мулоқотини йўлга қўйиш, қум ва чанг бўронларини мониторинг қилиш ҳамда эрта огоҳлантириш бў­йича минтақавий тизимни шакллантириш, «Яшил Орол» халқаро дастурини амалга ошириш, Марказий Осиёнинг яшил ривож­ланиш бўйича минтақавий концепциясини илгари суриш, Ўзбекистон-Мўғулистон барқарор яйловларни бошқариш ташаббусини ривожлантиришга қаратилган бошқа лойиҳалар киради.




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔60

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔58

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар