Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Бетакрор табиат гўзаллиги, сўлим тоғ манзаралари ва мусаффо ҳавоси билан ажралиб турадиган мазкур масканда ўтказилган тадбирда партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар ва кўнгилли табиатсеварлар иштирок этди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитни асрашга бўлган масъулиятни кучайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришдан иборат бўлди.
Фестиваль доирасида иштирокчиларнинг экологик билим ва дунёқарашини оширишга қаратилган эко-викторина ўтказилди. Унда юртимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва табиий бойликларни асрашга оид савол-жавоблар ташкил этилди. Эътиборлиси, викторинада Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам фаол қатнашиб, билими билан ажралиб турган иштирокчилар Сурхондарё вилоят партия ташкилотининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир дастури доирасида беш турдаги экологик тарғибот, кўнгилочар ва спорт мусобақалари ўтказилди. Табиат қўйнида ташкил этилган ушбу тадбирлар иштирокчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга хизмат қилди. Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар эса барчага кўтаринки кайфият улашди.
Фестивалнинг энг оммавий тадбирларидан бири – «Мустақиллик марши – 5 000 қадам» оммавий юриш акцияси бўлди. Унда 200 нафардан ортиқ партия вакиллари, депутатлар, ёшлар ва кўнгилли фуқаролар фаол иштирок этиб, табиат қўйнида пиёда юриш орқали соғлом турмуш тарзининг аҳамиятини амалда намоён этишди.
«Сув – ҳаёт манбаи» шиори остида ўтказилган экологик тарғибот акцияси доирасида Сангардак туризм масканида кўчма тарғибот нуқталари ташкил этилди. Дам олувчилар ва меҳмонларга сув ресурсларини асраш ҳамда ундан тежамкор фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилиб, мингдан ортиқ махсус тарғибот материаллари тарқатилди. Инсон саломатлиги, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит барқарорлиги бевосита сув манбаларига боғлиқ бўлгани сабабли, сувни исроф қилмаслик ҳар бир фуқаронинг кундалик одатига айланиши зарурлиги таъкидланди.
Бугунги кунда экологик муаммоларни ҳал этишда нафақат давлат ташкилотлари, балки кенг жамоатчилик, ёшлар ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга. Сангардакда ўтказилган ушбу тадбир экологик маданият, соғлом турмуш тарзи ва табиатга меҳр-муҳаббатни ягона эзгу мақсад атрофида бирлаштирди.
Ўткир ЭШАНҚУЛОВ,
ЎЭП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил