Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
Дунё тажрибаси ва замонавий педагогик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, илк ёшдан экологик маданияти шаклланган инсон улғайгач, сувни тежаш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ўзининг кундалик одатига айлантиради. Шу боис, ёш авлодда экологик масъулиятни шакллантириш бугунги иқлим ўзгаришлари ва атроф-муҳит муаммолари кучайган даврда стратегик вазифага айланмоқда.
Ана шундай муҳим мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Андижон вилоятида «Она табиатни асраш» шиори остида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси амалга оширилди. Ёзги таътил давомида вилоятдаги 13 та болалар оромгоҳида 29 маротаба турли маънавий-маърифий, экологик ва спорт тадбирлари ташкил этилиб, уларга 2 450 нафар ўқувчи қамраб олинди. Тадбирлар шунчаки ҳордиқ чиқариш эмас, балки болаларга сувни тежаш, чиқиндиларни саралаш ва атроф-муҳитни ифлослантирмасликнинг амалий усулларини ўргатишга қаратилди.
Интерфаол викториналар, расмлар кўргазмаси, экологик суҳбатлар ва спорт беллашувлари орқали болалар табиат муҳофазаси фақат катталарнинг иши эмас, балки ҳар бир кишининг кундалик ҳаракатларига боғлиқ эканини англаб етдилар. Лойиҳа давомида ўзининг зукколиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб чиққан 67 нафар фаол ўқувчи диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби рағбатлантириш ёшларда экологик ташаббусларга бўлган қизиқишни янада кучайтиради.
Лойиҳанинг аҳамияти шундаки, у фақат оромгоҳлар ҳудуди билан чекланиб қолмай, жамоатчилик ўртасида ҳам кенг тарғиб қилинди. Ижтимоий тармоқлар орқали жами 23 312 нафар фойдаланувчи экологик тарғибот тадбирларидан хабардор бўлди. Шундан 15 765 нафари Telegram, 4 900 нафари Facebook ва 2 647 нафари Instagram тармоқлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, тадбирлар ҳудудий телеканаллар орқали ҳам кенг ёритилди.
Экологик тарбия – жамият келажагига тикилган энг манфаатли сармоя. Болаликда табиатга меҳр қўйган, унинг ҳар бир неъматини қадрлашни ўрганган инсон эртага она табиатга зарар етказмайди, аксинча, уни асраш учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Соғлом муҳит, мусаффо ҳаво ва тоза сув манбаларини келажак авлодга бекаму кўст етказиш айнан шундай кичик, аммо изчил қадамлардан бошланади.
Ферузахон ҚУРБОНОВА,
ЎЭП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил