Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам ана шу масалаларга эътибор қаратилди. Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан келиб чиқадиган фракция олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари билан бир қаторда, келгуси тараққиёт учун олдимизда турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, келгуси ўн йилликни миллий юксалиш даври сифатида белгилаб, 7 та миллий дастурни амалга ошириш вазифасини илгари сурди.
Мазкур дастурлар орасида сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш, сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш каби экологик йўналишлар алоҳида аҳамият касб этади.
Йиғилишда мазкур вазифалар фракция фаолияти учун ҳам муҳим дастуриламал бўлиши қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, фракция аъзоларининг ўз йўналишлари бўйича аниқ таклифларни шакллантириши, ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, Президентимиз нутқида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқиш, туман ва шаҳар марказларида яшил ҳудудлар кўламини кенгайтириш, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш масалалари бўйича парламент назоратини кучайтириш муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.
Фракция йиғилишида саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонун ҳужжатларига саноат ва радиациявий хавфсизлик соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳалардаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
Муҳокамаларда депутатлар қонун лойиҳасининг, аввало, саноат ва экологик хавфсизликни таъминлаш, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни радиациявий ҳамда бошқа хавфлардан муҳофаза қилиш, давлат назорати самарадорлигини янада ошириш нуқтаи назаридан аҳамиятига эътибор қаратдилар.
– Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши саноат хавфсизлиги ва радиациявий хавфсизлик соҳаларидаги ваколатли органларнинг ваколатларини аниқлаштиришга, мазкур соҳалардаги қоидаларни ва бошқа талабларни бузганлик учун таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик ва етарлилик принципларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади, – дейди фракция аъзоси, депутат Сапаргул Утемуратова.
Муҳокамалар якунида депутатлар қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.
Ўзбекистон-Озарбайжон: Табиий ресурслар, энергетика ва экологик барқарорликда ҳамкорликнинг янги йўналишлари
🕔15:03, 08.10.2026
✔97
Бу икки мамлакат ўртасидаги янги ҳамкорлик модели сиёсий ишонч, иқтисодий шериклик ва яшил тараққиёт асосида шаклланмоқда. Ўзаро муносабатлар бугун тарихий қардошлик ва маданий яқинлик доирасидан чиқиб, узоқ муддатли сиёсий, иқтисодий ва геостратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилди.
Батафсил
Таълим ислоҳотлари ҳақиқий натижаси билимли ёшларда кўринади
🕔15:02, 08.10.2026
✔99
Таълимдаги ислоҳотларнинг ҳақиқий самараси эртанги кунимизни белгилайдиган билимли, мустақил фикрлайдиган, замонавий касб ва технологияларни эгаллаган ёшлар тимсолида намоён бўлади.
Батафсил
Янги қонунлар: кучайтирилган жазо, муросасиз ёндашув
🕔15:03, 02.10.2026
✔191
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Батафсил