Инсон ўзинг      Бош саҳифа

АВТОСЕРВИСНИНГ ГИЛАМДЎЗ МАЛИКАСИ

Паркентга микроавтобусда кетаётгандим. Сал хаёлга берилибман… Тўсатдан улов илкис чайқалиб тўхтади. Нима бўлганини тушунмай, ён-атрофга алангладим.

АВТОСЕРВИСНИНГ ГИЛАМДЎЗ МАЛИКАСИ

Шунда ҳайдовчи «Баллон тешилди шекилли», деб қолди. Йўловчилар бири олиб, бири қўйиб энди нима бўлишини муҳокама қилишга киришиб кетди. Яхшиямки, сал нарироқда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш пункти бор экан. Биргалашиб машинани суриб олиб бордик. Бизни фартук таққан бир аёл қарши олди...

«Турмуш ўртоғига ёрдам бераётгандир-да», деган хаёлга бордим дастлаб. Лекин қўлига ингичка резинани олганидан сўнг, «ёрдамчига ўхшамайди», деб ўйладим. Аввал эгилиб, шинани обдан кўздан кечирди, сўнг чаққонлик билан уни ечишга киришди. Назаримда, ямамоқчи! Аёл бошқа йўловчилар каби менинг ҳам эътиборимни торди. Эркакларча шахт, эпчиллик билан баллон ямашга киришган аёлнинг суҳбатини олиш иштиёқи туғилди менда.

— Ассалому алайкум, ҳорманг, опа!

— Ваалайкум ассалом. Келинг, синглим.

— Устамисиз, опа?

— Ҳа, бу иш билан шуғулланаётганимга йигирма йил бўлди. Аввал турмуш ўртоғимга ёрдамлашиб юрдим. Кейин...

Аёл билан анча суҳбатлашиб қолдим. У ишини қилаверди, мен суҳбатни хотирамга жойлайвердим.

Баллон ямаш ўта масъулиятли

Зулхумор Эрматова исмли бу аёл йигирма йилдан буён шу ерда ўтган-кетган ҳайдовчиларнинг мушкулини осон қилади: шиналарни ямаб, дам уриб, ҳатто, айрим техник созлаш ишларини ҳам қойилмақом уддаларкан. Асосан, эркаклар бажарадиган ишни қилишга нима мажбур этганини сўраганимда, Зулхумор опа «Турмуш ўртоғимнинг вафотидан кейин уч фарзанд ва кекса қайнонамга қарашим керак эди. Бу ернинг уйимга яқинлиги анча фойда бўлди», деб жавоб берди.

— Катта машиналар шинасини ҳам ямайверасизми?

— Бўлмасам-чи?! Саволингизни эшитиб, бир воқеа эсимга тушиб кетди. Бир куни чет эллик ҳайдовчи келди. Аёл кишини кўриб, «Шу ишни қила оласанми ўзи, қандай уддалайсан?», деб ишонмади. Берган саволидан жаҳлим чиққанини кўргач, ишни тугатишимни жимгина кутиб ўтирди.

Зулхумор опанинг айтишича, уни деб баҳс бойлашган ҳолатлар ҳам кўп бўлган экан. Бу ерга биринчи марта келганлар аёл киши бундай юмушни қила олмайди, деб ўйлашган! Аммо ундаги қатъият ва масъулият ҳаммани ҳайрон қолдиради. Шу боис унинг ишига қизиқувчилар кўп. Доимий мижозлари мўл. Баъзида анча зарар етган шиналарни ҳам олиб келишади. Сабаби, кўпчилик усталар уларни ямамайди. Бироқ Зулхумор опа бундай оғир ва «қора» ишдан қочмайди. Асосан, юк машиналари, тракторларнинг шиналарини тузатади.

— Баъзан йигирма тўрт соат вақт ҳам камлик қилади, — сўзида давом этади Зулхумор опа. — Қанийди, вақт кўпроқ бўлса, деб ўйлаб қоламан шунда. Кўп ишларга улгурардим.

— Шогирдларингиз ҳам анчагинами?

— Ҳа, бор. Уларга доим ҳалол ишланглар, деб тайинлайман. Боиси техника инсон ҳаёти билан узвий боғлиқ. Ишимиз сифатсиз бўлса, бу йўлда катта юк билан кетаётганда турли бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши ҳеч гап эмас...

Олдин кулишди, кейин шогирд тушишди

Мижозларнинг кети узилиб, бироз қўли бўшаган Зулхумор опа билан ташқарига чиқдик. Йўл четидаги тўқилган гиламлар илиб қўйилган хонага кўзим тушди. Қизиқсиниб сўрадим:

— Қўлда тўқилган гиламми?

— Шу, бўш пайтимда оз-оз...

— Ўзингиз тўқийсизми?

— Машина билан ишлаб юриб, дағаллашиб бораётганимни сезардим. Аёлларга қўшилишга вақт йўқ. Кундузи кўчада ишласам, кечаси уй юмушлари билан банд бўлардим. Қилаётган ишимдан сира кўнглим тўлмасди. Аёллик нафосатим йўқолиб бораётгандек эди, гўё. Шунда пойтахтимиздаги «Қайс» корхонаси ишчилари Паркентда гилам тўқишни ўргатаётганини эшитиб қолдим...

Устозларимдан ушбу ҳунар сирларини қунт билан ўргандим. Қарасам, ўзимга жуда мос иш: оила даврасида, фарзандларим, қайнонам ёнимда. Аввалига қўшниларим кулди.

Ҳақиқатдан, қўлда гилам тўқиш игна билан қудуқ қазигандай гап. «Топаётган пулинг камлик қилдими, буни қачон битириб, қачон роҳатини кўрасан», дейишди. Энг кичкина гиламчаларни битиришга бир ой, сифатига қараб уч ой вақт керак бўладигани бор... Катта гиламлар эса икки-уч йилда тайёр бўлади.

Бироқ опадаги меҳнатсеварлик боис, бора-бора гиламлари тез битадиган бўлди. Ҳатто, хорижликлар ҳам опа тўқиган гиламларга қизиқа бошлади. Кейин атрофига қизлар, аёллар йиғилди. Мана, тақдир чархпалаги айланиб, унинг ишини ёқламаган аёллар энди унга шогирд тушган. Ҳозир Олмазор туманидаги «Қайс» гилам тўқиш корхонасининг Паркентдаги 12-бўлимида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Шу кунгача опа саксондан ортиқ шогирдга устозлик қилди. Коллеж ўқувчилари ҳам келиб, ўрганишмоқда.

Опани ўйлантирадиган савол

— Гилам хомашёси, асосан, ўзимиздан чиқади, — дейди Зулхумор Эрматова. — Ранг тайёрлашда ҳам пиёз, қовоқ, анор, ёнғоқ пўстлоғи, лолақизғалдоқ ва атиргул баргларидан фойдаланамиз.

Қизиқ томони, бундай гилам ёнмас экан, мабодо чўғ тушса, тезда ўчаркан. Зах ўтказмайди. Опа тўқиган гиламларга бугун Германия, Канада, Австралия каби давлатлардан харидорлар бор, турли кўргазмаларда қатнашяпти. Қўлга тасма, белга камар, сумка тўқишни ҳам ўйлаб қўйишган.

— Гилам тўқишнинг ўзига хослигини нималарда кўрасиз?

— Ҳунар ўрганишга келган қизларга уч кун вақт бераман. Гилам тўқишнинг шундай сирли жиҳатлари борки, уларни бу ҳунарга қизиқмайдиганлардан қизғанаман. Агар қўли келишиб, ич-ичидан хоҳлаб ишга киришса, барча билганларимни ўргатаман.

Хона деворига илинган бўртма нақшли кийик суратли гилам эътиборимни тортди. Опа ҳам буни сезди, шекилли, изоҳ берди.

— Илгари гиламни қўлда тўқирдик, ҳозир илгакли пичоқ ясаганмиз. Бу ишимизни анча енгиллаштирди. Шу билан бирга, бўртма нақшли гиламлар тўқияпмиз. Асосан, табиат манзараси, қушлар ва ҳайвонот оламининг гўзаллигини ифодалашга ҳаракат қиламиз.

Табиат аёлларга гўзаллик, нафосат, илдамлик каби жуда кўп хислатлар ато этган. Нозик ҳилқат эгалари бунга жавобан нима беряпти, деган савол Зулхумор опани кўп ўйлантираркан. 

— Бекорчи аёлларни хушламайман. Майли, ҳеч бўлмаганда, тўртта гул экиб қўйсин. Қани эди, ҳамма бекорчи аёлларнинг вақти менда бўлиб қолса?.. Қора мойга ботиб ишласам ҳам, лекин ойнага қарашга вақт топаман, ўсма қўйишни сира канда қилмайман, — дея Зулхумор опа яна гилам тўқишга уннади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар