Экология      Бош саҳифа

Имкониятлар ва янги марралар

Сўнгги ўн йил мамлакатимиз ҳаётида кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ва бунёдкорлик даври бўлди.

Имкониятлар ва  янги  марралар

Бу жараёнда Қорақалпоғистон Республикасига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудуднинг ўзига хос шароити, табиий ва иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

2016 йилда Қорақалпоғистоннинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 8,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 54 триллион сўмдан ошди. Хорижий инвестициялар ҳажми 2,5 миллиард долларга етди. 2025 йилнинг ўзида ҳудуд иқтисодиётига 1,7 миллиард доллар инвестиция киритилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт 10,2 фоизга ўсди.

Сўнгги ўн йилда Қорақалпоғистонни ривожлантиришга қаратилган 80 дан ортиқ Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Уларнинг амалий натижаси сифатида янги саноат корхоналари, замонавий инфратузилма объектлари барпо этилди, таълим ва тиббиёт соҳаларида янги имкониятлар яратилди.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига икки кунлик ташрифи давомида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, янги инвестиция лойиҳаларига старт берилди, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Қорақалпоғистонда тадбиркорлик ва инвестиция учун қулай шароитларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фойда, ер ва мол-мулк солиқлари икки баробар камайтирилди, саноат корхоналари учун электр энергия­си тарифи 15 фоизга пасайтирилди, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди.

Оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича фоиз ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади. Шунингдек, «драйвер» лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг кишини даромадли қилиш вазифаси белгиланди.

Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳияти қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, туризм, логистика, «яшил» энергетика ва рақамли технологияларда ҳам катта имкониятлар мавжуд. Масалан, боғдорчиликни ривожлантириш доирасида уч йилда 30 минг гектар майдонда шўрга чидамли олхўри ва кечки ўрик плантацияларини ташкил этиш, 20 мингта иш ўрни яратиш ва мева экспортини 500 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш эса янги имкониятларни очади. Ҳозир 417 минг гектар суғориладиган ерни таъминлаш учун сарфланаётган сувнинг 38 фоизи, яъни 2,1 миллиард куб метри йўқотилмоқда. Каналлар ва сув иншоотларини модернизация қилишга 135 миллиард сўм йўналтирилади. Сувдан оқилона ва тежамкор фойдаланиш ер унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қишлоқ аҳолиси учун янги даромад манбаларини яратишга хизмат қилади.

Бугун Қорақалпоғистонда иқтисодий ўсиш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Инвестициялар жалб этилмоқда, ишлаб чиқариш қувватлари кенгаймоқда, йўллар ва муҳандислик инфратузилмаси янгиланмоқда, таълим ва тиббиёт соҳаларида янги имкониятлар очилмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг истиқболли йўналишларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари учун махсус зонада 8 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, шу орқали юқори даромадли иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Бироқ ислоҳотларнинг ҳақиқий самараси, аввало, инсонлар ҳаётидаги ўзгаришларда намоён бўлади. Зеро, иқтисодий фаолликнинг ортиши янги меҳнат имкониятларини, меҳнат эса барқарор даромадни таъминлаши, пировардида оила фаровонлигига хизмат қилиши керак.

Шу боис бугун Қорақалпоғистон олдида турган асосий вазифа – яратилган шарт-шароит ва имкониятларни амалий натижага айлантириш. Бунинг учун ҳар бир ҳудуднинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, муносиб меҳнат шароитлари ҳамда барқарор даромад манбаларини яратиш муҳим.

Сапаргул УТЕМУРАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

🕔14:57, 08.10.2026 ✔65

Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

Батафсил
Ёввойи ўсимликларни йиғиш энди  аукцион  орқали белгиланади

Ёввойи ўсимликларни йиғиш энди аукцион орқали белгиланади

🕔14:56, 08.10.2026 ✔59

Табиатда ўз-ўзидан ўсадиган айрим ўсимликларнинг илдизи, барги, гули ва ҳатто меваси қимматли хомашё ҳисобланади.

Батафсил
«3-30-300»  қандай амалга оширилади ёхуд  деразадан қараганда нечта  дарахтга кўзингиз тушади?

«3-30-300» қандай амалга оширилади ёхуд деразадан қараганда нечта дарахтга кўзингиз тушади?

🕔14:54, 08.10.2026 ✔62

Лойиҳа доирасида «3-30-300» тамойили асосида туман ва шаҳарларда «яшил дас­тур»лар амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар