Экология      Бош саҳифа

Эко-волонтёрлар навбатдаги «юриш»ни бошлади

Ўзбекистон Экологик партия­си томонидан «Эко-волонтёрлар» лойиҳасининг II мавсумига старт берилди. Партия Марказий Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик маданиятни юксалтириш йўналишида ташаббусларни амалга оширишга интилаётган фаол, иқтидорли ёшлар жам бўлди.

Эко-волонтёрлар навбатдаги  «юриш»ни бошлади

Лойиҳанинг илк машғулотида иштирокчиларга «Эко-волонтёрлар» ташаббусининг мазмун-моҳияти, асосий мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Лойиҳа доирасида ёшларнинг ташаб­буслари тингланди, ўзаро фикр алмашилди.

Тренинглар давомида ёшларнинг жамоавий фаолиятини самарали ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни ривожлантириш ва аҳолининг экологик масъулиятини оширишга қаратилган тадбирлар муҳокама қилинди. Айниқса, ёшларнинг экология ва табиатни асраш борасидаги янги ғоя ва таклифлари диққат билан тингланиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари юзасидан фикр юритилди.

Амалий машғулотларда ҳудудлардаги долзарб экологик муаммолар, уларни ҳал этишда жамоат ташкилотларининг ўрни, шунингдек, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит ўртасидаги узвий боғлиқлик ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлишди.

Ekolog.uz раҳбари, эко-журналист Наргиза Қосимова иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини янада кучайтириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, шунингдек, жамоат ташкилотларининг бу борадаги амалий фаолияти ҳақида фикр алмашилди.

Тадбирнинг яна бир муҳим қисми инсон саломатлиги ва экологик хавфсизлик масалаларига бағишланди. Тошкент давлат тиббиёт университети 6-курс талабалари, «Саломатлик волонтёрлари» координаторлари Илёсбек Тожиалиев ва Абдулазиз Абдуҳамидов иштирокчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва амалий тавсияларни беришди.

Экологик маданият фақат табиатни асрашдан иборат эмас. У инсон саломатлиги, жамият фаровонлиги ва келажак авлод тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, «Эко-волонтёрлар» лойиҳасида экологик билим билан бир қаторда ҳаётий кўникмаларга эътибор қаратилаётгани ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

🕔14:57, 08.10.2026 ✔65

Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

Батафсил
Ёввойи ўсимликларни йиғиш энди  аукцион  орқали белгиланади

Ёввойи ўсимликларни йиғиш энди аукцион орқали белгиланади

🕔14:56, 08.10.2026 ✔59

Табиатда ўз-ўзидан ўсадиган айрим ўсимликларнинг илдизи, барги, гули ва ҳатто меваси қимматли хомашё ҳисобланади.

Батафсил
«3-30-300»  қандай амалга оширилади ёхуд  деразадан қараганда нечта  дарахтга кўзингиз тушади?

«3-30-300» қандай амалга оширилади ёхуд деразадан қараганда нечта дарахтга кўзингиз тушади?

🕔14:54, 08.10.2026 ✔62

Лойиҳа доирасида «3-30-300» тамойили асосида туман ва шаҳарларда «яшил дас­тур»лар амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар